Арстан Алай президентлик сайловига қатнашади

362

Жамоат арбоби Арстан Алай (Арстанбек Абдилдаев) президентлик сайловига қатнашади. Марказий сайлов комиссияси 31 октябрда у томонидан берилган тегишли ҳужжатларни қабул қилди.

Абдилдаев жамоатчиликда бир қанча сўзлари билан таниқли. Уларнинг — 2011 йили «Қиш бўлмайди» деб айтган гапи.

2019 йилнинг август ойида у ўзини «Худоман» деб атаб, «дунё уни 2020 йилнинг президенти қилиб тайинлаганини» билдирган.

Шу сабаб Бишкек ШИИБи унга нисбатан «Этник, миллий ва диний низо қўзғаш» моддаси билан судгача бўлган текширувни бошлаган, бироқ унинг иши ўтган йилнинг 31 декабрида жиноят таркиби йўқлиги сабаб терговни қисқартирган.

Кейин пандемия бошланганда у, Хитойга коронавирусни «ўзи юборганини» айтган. Бунинг сабабини Хитой Қирғизистоннинг 4 млрд доллар қарзини кечмагани билан тушунтирган.

Арстан Алай — шаман. Шаманчилик — бу қадимги турк ва монгол халқларининг осмонга сиғиниш билан боғлиқ комплекс дини. Унинг тарафдорлари ҳукуматдан бир неча марта оқимни дин қатори қабул қилишни талаб қилишган. Бироқ уларнинг талаби бугунга қадар амалга ошмаган.

Арстан Алай президентлик сайловига биринчи марта қатнашаётгани йўқ — у 2011чи ва 2017 йили ҳам номзодини қўйган.

МСК президентлик сайловини 2021 йилнинг 10 январига белгилаган. Унга қатнашиш учун Арстан Алайдан тошқари яна уч номзод — «Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров, «Қадимги кўчман цивилизацияси» фондининг раиси Кубан Чороев ва «Лига-Антикризис» жамоат бирлашмасининг раиси Назарбек Нишанов МСКга ҳужжатларини топширган.

Президентликка номзодлар 19 ноябргача тегишли ҳужжатларни МСКга топшириши керак. Шунингдек, президентликка номзод бўлганлар ўзини-ўзи ёки партиянинг номидан кўрсата олади. МСК президентлик сайловини ўтказишга 549,1 млн сом кераклигини билдирган.