COVID-19 яна 436 кишидан аниқланди — умумий 59 879 ҳолат

276

Республика штаби 2-ноябрда Қирғизистонда коронавируснинг янги 436  ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри - 112;
  • Жалолобод вилояти - 108;
  • Боткен вилояти - 80;
  • Иссиқкўл вилояти - 41;
  • Ўш шаҳри - 32;
  • Ўш вилояти - 27;
  • Чуй вилояти - 18;
  • Талас вилояти - 15;
  • Норин вилояти - 3.

Бундан ташқари, охирги суткада коронавирусдан 332 нафар бемор тузалиб, беш киши вафот этди.

Коронавирусдан шифо топганганларнинг энг кўпи Жалолобод ва Боткен вилоятларида қайд этилди - 82 ва 75. Бишкек шаҳрида - 60, Чуй вилоятида - 41, Ўш шаҳрида - 27, Ўш вилоятида - 25, Иссиқкўл вилоятида - 19 ҳамда Талас вилоятида – уч нафар бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

Шу билан, Қирғизистонда COVID-19 юқтирганларнинг сони 59 879 кишига етди. Унинг ичидан 50741 нафар бемор тузалиб, 1155 нафар киши вафот этди.

Бугунги кунда 3441 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда – уларнинг ичидан 111 нафари оғир аҳволда. Бундан ташқари, 3941 нафар киши уйда даволанмоқда.