Ўш вилоятининг Қорасув туманининг 56 ёшдаги яшовчиси 29 октябрда 18:30лар атрофида онасининг қон босими кўтарилиб, тез ёрдам хизматини чақирган. Мазкур хизмат бориб, фельдшер беморни текшираётган вақтда ўғли тез ёрдам машинасининг ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, машинанинг ойналарини синдирган.
Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Женишбек Аширбаевнинг билдиришича, тез ёрдам хизматини чақирган Бирлешган қишлоғининг яшовчиси маст ҳолда бўлган. У «кеч келдинглар» деб ҳайдовчини «сўкиб» жанжаллашган. Аширбаев тез ёрдам машинаси Ўш шаҳридан чақирилган манзилга 11 дақиқада келганини таъкидлади.
Воқеа «Бебошлик» моддаси билан судгача бўлган текширувга олиниб, 56 ёшдаги турғун Ўш ВИИБиде кўрсатма бермоқда.
Ўш шаҳар тез ёрдам станциясининг бош шифокори Нуриля Шериева айтишича, шаҳарда 14 тез ёрдам машинаси бор. Унга 50 бригада хизмат кўрсатади. Бу 2020 йилнинг май ойида олинган статистика. Бош шифокорни ҳисобга олмаганда яна 35 тез ёрдам шифокори керак.