Қирғизистон дори-дармон ва моддий ёрдам сўраб Қозоғистонга мурожаат қилди

273

29 октябрда Нур-Султон шаҳрида Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев қозоқ премьери Аскар Мамин билан учрашди. Казакбаев Маминдан Қирғизистонга дори-дармон ва моддий ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқишни сўради. Шу илтимос Қозоғистоннинг ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди билан учрашувда ҳам айтилди.

ТИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистон бюджетни қўллаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун моддий ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, Қозоғистондан Соғлиқни сақлаш тармоғига ҳам дори-дармон ва ҳимоя воситалари томондан ёрдам сўралди.

«Учрашув якунида икки томон яқин орада юқори ва олий даражадаги, уларнинг орасида кўп тармоқли чора-тадбирлар асосида икки томонлама учрашувларни ташкил қилишга келишилди», — деб билдирди ТИВ.

Казакбаев Қозоғистонга бўлган иш сафари давомида «Казах Экспорт» компанияси билан икки томонлама фойдали савдо алоқалари ҳақида музокара олиб борди. Қозоқ томон октябрнинг бошидаги Оқ уйни босиб олиш билан тугаган митинглардан кейин «Каз Минералз Бозумчак», «Жеруй», «Жамгир» ва «Вертекс Голд Компани» компанияларидаги талон-тарожликларга норозилигини билдирган эди.

Руслан Казакбаев Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири этиб 2020 йилнинг 15 октябрида тайинланди. Вазирликни бошқара бошлаган ярим ой ичида у Россия ТИВининг раҳбари Сергей Лавров билан ҳам учрашган.

Учрашув Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг Кремль Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашгунча моддий ёрдамларни тўхтатиб туришни «маъқул кўрди» деган билдирувидан сўнг бўлиб ўтган.

Казакбаев Лавров билан учрашувда Қирғизистонга имтиёзли насия бериш масаласини муҳокама қилган.