Покистон Қирғизистоннинг тиббиёт ўқув юртларини «қора рўйхат»га киргизди

327

Таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев тиббиёт олийгоҳларининг ректорлари билан учрашиб, Покистон Қирғизистоннинг барча тиббиёт олийгоҳларини қора рўйхатга киритганини ва у ўз фуқароларига ОЎЮга топширишни таклиф қилмаслигини билдирди.

Министрликнинг маълумоти бўйича, бунга Қирғизистонда таълим олган покистонликларнинг 90% Покистоннинг Тиббиёт кенгашининг мажбурий тиббий имтиҳонларидан ўтмай қолиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, Покистонда уларнинг дипломлари ўтмай қолган.

Муассаса билдиришича, раҳбариятнинг фикрича бундай ҳолга мутахассисларни тайёрлашнинг сифати ночор бўлгани сабаб бўлган.

«Тиббиёт тармоғида чет ўлкалик талабаларни сифатли тайёрлашда ОЎЮларининг манфаати бўлишига қарамай, уларнинг кўпчилиги халқаро аккредитациядан ўтмай қолган», — деб билдиришди муассасадан.

Таълим вазирлиги билдиришича, юзага келган вазият «ўлкадаги инвестициявий иқлимга, шунингдек билим экспортига салбий таъсир қилгани сабаб», энди ОЎЮларининг фаолиятига, айниқса тиббиёт олийгоҳларига бўлган лицензия назорати кучайтирилади.

Муассаса раҳбари Бейшеналиев ОЎЮлари талабалари ютуқларининг умумий кўрсаткичларини кўтариш учун покистонлик талабаларга кириш талабларини қатъийлаштиришга чақирди. ОЎЮларига хорижлик талабаларнинг муаммоларини ҳал қилишни, билим бериш сифатини яхшилашни ва халқаро аккредитация ўтказишни топширди.

Қўйилган топшириқлар бажарилмаса ўқув юртининг лицензияси қайта кўриб чиқилади.

Ўқув юртларининг ректорлари Покистонга қора рўйхатни қайта кўриб чиқишни, бу рўйхатдан 2016 йили Покистоннинг тиббиёт кенгаши томонидан таклиф қилинган ОЎЮларини чиқаришни таклиф қилиш вариантларини муҳокама қилишди.

Уларнинг фикрича, ОЎЮларининг хизмат кўрсатишини баҳолаш учун Покистон янги мустақил комиссия туза олади, энди ОЎЮларини талабларга жавоб бериши бўйича гуруҳлаб, бу гуруҳларни босқичма-босқич қора рўйхатдан чиқарса бўлади.