Ўлка бюджетидаги дефицит 35,6 млрд сомни ташкил қилди — ҳукумат буни қандай тўлдиришнинг чораларини изламоқда

289

Ҳукумат «Қирғизистон Республикасининг 2020 йилга республика бюджети ва 2021-2022 йилларга тахмини ҳақидаги» қонунига ўзгартишилар киришни қабул қилди. Бюджет танқислиги 8 млрд сомга кўтарилиб, умумий 35,6 млрд сомга етган. Бунга бюджетнинг даромад қисмидаги ўзгаришлар ва 2020 йилнинг иккинчи ярмидаги харажатлар таъсир қилган.

Молия вазири Киялбек Мукашевнинг айтишича, ҳозирда 2020 йилга кўра республика бюджетининг умумий кирими 137 млрд 131,4 млн сом миқдорида кутилмоқда, бу 2020 йилга кўра биринчи марта аниқланган бюджетнинг даромадига нисбатан 1 млрд 784,6 млн сомга кўп.

Республика бюджетининг умумий чиқими 9 млрд 733,7 млн сомга кўпайгани билан 172 млрд 772,8 млн сом суммасида кутилмоқда. Бюджетнинг танқислиги эса 7 млрд 949,1 млн сомга кўпайиши билан 35 млрд 641,4 млн сом миқдорида кутилмоқда. Бюджетга тузатиш киритиш бир овоздан қўлланиб, энди қонун лойиҳасини парламент навбатсиз тартибда кўриб чиқмоқчи.

Ҳозирча давлат ижтимоий вазифаларини кечиктирмасдан бажармоқда: ёрдам пули, пенсия ва маошлар берилмоқда. Бироқ ҳукумат бюджетни тўлдиришнинг ички манбаларини излай бошлади.

Бюджетни қандай тўлдириш мумкин?

Вице-премьер-министр Артём Новиков фискал органларига мурожаат қилиб, ички захираларни кўриб чиқиш ва бюджетни тўлдириш бўйича вариантларини кўрсатишни таклиф қилди.

«Ижтимоий мажбуриятлар ички манбалар ҳисобидан ёпилиши керак, ташқаридан келган маблағларни иқтисодни ривожлантиришга йўналтириш керак», — деб ҳисоблайди у.

Президент вазифасини бажарувчи ва ҳукумат раҳбари Садир Жапаров ҳам ўз ташаббусларини илгари сурган. У 21 октябрда иқтисодий амнистия эълон қилган. Коррупционерларга, собиқ ва амалдаги амалдорларга, муассасалар раҳбарларига, божхона ходимларига, молиячиларга ва даромадини оз кўрсатиб юрган тадбиркорларга мурожаат қилиб, ғазнага тушмай қолган, ўғирланган пулларни қайтаришга 30 кун вақт беришни таклиф қилган.

Шундан сўнг Жапаров бюджетни 2 ойда тўлдириш керак бўлган Жиноят кодексига тузатишларни таклиф қилаётгани маълум бўлган. Унга кўра, агар одам «Ноқонуний тадбиркорлик қилиш». «Солиқдан қочиш», «Контрабанда», «Тижорий сотиб олиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича гумон қилиниб, тергов билан ҳамкорликка маъқул бўлса, унда у зарар ўрнини тўлдириб, судсиз озодликка чиқали.

Бироқ қонун лойиҳасида хавф олиб келадиган ҳолатлар бор: бу тадбиркорлар ва ёқмаган амалдорларни «иложсизликка тушириш», бунинг орасида уларни жиноий ишларига гумондор қилиш учун қўлланилиши мумкин.