Қўшиқчи Гулнур Сатилганова маст аҳволда машина бошқараётганда қўлга

281

Қўшиқчи Гулнур Сатилганова маст ҳолда машина бошқарган вақтда патруль милицияси томонидан тўхтатилди. Бу ҳақдаги видео ЭлТРнинг «Шок Факт» теледастурида 28 октябрда берилди.

Патруль милициясининг ходимлари қўшиқчи бошқарувидаги Toyota Land Cruiser Prado русумидаги машина йўл қоидасини бузиб, жарима тўламагани учун Бишкекдаги Чуй-Гогол кўчаларининг кесилишида тўхтатган.

Лавҳадаги йўл нозирлари мазкур машина 2019 йилдан бери 12 марта йўл қоидасини бузганини билдирган. Сатилганова бу ҳақда хабари йўқлигини айтган.

«Мен яқинда бештасини тўлаганман. Яна бири [билдирув] кеча келди. Мен душанба куни тўламоқчи эдим», — деб тушунтирган Сатилганова.

Carcheck.kg порталида ҳозирда хонанда бошқарган машина тўрт марта йўл қоидасини бузганини кўриш мумкин. Жарима пулларининг умумий миқдори 8 минг сомни ташкил қилади.

“Ҳайдовчининг «Хавфсиз шаҳар» бўйича жарималари бор экан, шу сабаб тўхтатганмиз. Тўхтатган вақтда бироз спиртли ичимликнинг ҳиди келди. Ҳозир наркология диспансерига олиб бориб текширайлик. Агар ичган бўлса, қонун доирасида чора кўрамиз”, — деб тушунтирган йўл нозири.

Кейин ҳуқуқ тартибот органи ходимлари Сатилгановани наркология марказига олиб боришган. У ерда Сатилгановани маст ҳолда экани тасдиқланди.

Патруль милициясининг ходимлари қўшиқчининг машинасини жарима майдонига киритиб, Сатилгановага Қонунбузарликлар бўйича кодекснинг «Маст ҳолдаги ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариши» моддаси билан баённома тузилган. Бу қоидабузарликка 17 500 сом жарима белгиланган.