Республика штабидан 26-октябрда коронавируснинг янги 420 ҳолати рўйхатга олингани маълум қилинди.
- Бишкек - 98;
- Ўш - 32;
- Чуй вилояти - 26;
- Ўш вилояти - 51;
- Талас вилояти - 16;
- Норин вилояти - 7;
- Иссиқкўл вилояти - 29;
- Жалолобод вилояти - 112;
- Боткен вилояти - 49.
Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморлар сони 56 170га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда аниқланди — 19 718. Чуй вилоятида — 6 285, Ўш вилоятида — 6 327, Жалолободда — 6 585, Иссиқкўлда — 4 436, Ўш шаҳрида — 4 367, Баткенда — 4 951, Норин вилоятида — 1 818 ва Талас вилоятида — 1 683 ҳолат рўйхатга олинди.
Бош штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда охирги суткада коронавирус билан касалланганлар орасида янги ўлим қайд этилмаган.
Республика бўйича умумий 47 843 бемор соғайди. Касалхоналарда 3 339 бемор, уй шароитида эса 3274 киши даволанмоқда. Инфекциядан вафот этганларнинг умумий сони 1 134 нафарга етди.
Тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг 13 та янги ҳолати аниқланди.
- Бишкек - 1;
- Ўш - 2;
- Ўш вилояти - 2;
- Боткен вилояти - 2;
- Иссиқкўл вилояти - 2;
- Талас вилояти - 4.
14 нафар тиббиёт ходими охирги суткада шифохоналар ва уй изоляциясидан чиқарилди. Пандемия даврида Қирғизистонда CОВИД-19 3588 нафар шифокорлар орасида тасдиқланган.