Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг депутатларини 20 декабрга белгиланган парламент сайловини жилдириш бўйича қонун қабул қилгани учун судга беради.
«Биз ҳужжатларни тайёрлаяпмиз. Сабаби парламент қарори ноқонуний», — деди у.
21 октябрда МСК такрорий парламент сайловини 20 декабрга белгилаган. Бироқ бир қанча депутатлар сайловни баҳоргача қолдириш бўйича Конституциявий қонунни таклиф қилиб, бу кўпчилик депутатлар томонидан маъқулланган.
Унга кўра, Жогорку Кенеш парламент сайловигача конституциявий ислоҳотларни олиб боришни режалаштирмоқда. Энди парламент сайлови номаълум муддатга кўчирилди — сайлов 4 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда ўтиши керак.
Бундан ташқари, Бишкекнинг Биринчи май туман суди МСКнинг такрорий сайловни 20 декабрга тайинлаш қарорини ҳам бекор қилди. Бироқ суд қарорни бекор қилгунча 37 партия сайловга қатнашиш ниятини билдирган.
Бу орада президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров имзолаган буйруққа кўра, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишини сайлаш куни 2021 йилнинг 1 июнигача аниқланади.
Жапаров сайловни ортга жилдирилишини «вазиятни барқарорлаштириш ва халқни сайлов жараёнларига бўлган ишончини ошириш» мақсадида қабул қилинган қарор деб билдирди.
Қайта тайинланган парламент сайловининг муддати баҳоргача жилдирилганини депутатларнинг ҳаммаси ҳам йўллаган эмас. Айримлари сайлов муддатини жилдириш бўйича Конституциявий қонунлардан хабари йўқлигини айтишди. Масалан, депутат Наталя Никитенко кун тартибида депутат Альтинбек Сулаймановнинг сайлов қонунини ўзгартириш бўйича ташаббуси бўлганини айтиб, бу қонун лойиҳасида сайлов бўсағасини ва гаров миқдорини камайтириш ҳамда №2 формасини йўқ қилиш таклиф қилинганини билдирди.
«Бошқа масала йўқ эди! Мен шу қонун лойиҳасини қўллагани келдим. Бироқ 14:00дан 17:00гача кворумни кутиб, ҳамкасбларимнинг конституциявий қонуннинг айрим моддаларини ишлашини тўхтатиш ҳақидаги янги қонун лойиҳасини киритиш бўйича конституцияга хос бўлмаган ва уятсиз ташаббусларига гувоҳ бўлдим. Шу сабаб Конституцияга қарши бўлган ва нотўғри деб ҳисобланган ҳаракатларга кворумни таъминламаслик учун қатнашишдан воз кечдим», — деди Никитенко.
Унинг айтишича, сайлов кунини жилдириш ҳақидаги янги қонун лойиҳасини ҳеч ким кўрмаган ва ҳеч ким эшитган ҳам эмас. Бироқ тўрт ўқишдан ўтган. Никитенко бу қонунни қабул қилиш билан «халқнинг ишончини йўқотган» олтинчи чақирилиши «умрини 7 ойга узайтириб, Конституциявий ислоҳотларни амалга оширувчи майдончага айланаётганини» таъкидлади