Боткенда Тожикистондан гиёҳванд модда ташиган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

455
Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати

Ўш милицияси божхона хизматининг Баткендаги бошқармаси билан биргаликда Тожикистондан гиёҳванд моддаларни олиб келадиган икки гумондорни қўлга олди. Бу ҳақда ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг матбуот хизмати билдирди.

Қўлга тушган 43 ва 48 ёшдаги Лайлак тумани яшовчилари гиёҳванд моддалар бўйича уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари бўлгани маълум қилинмоқда. Гумондорлар гиёҳванд моддаларни Тожикистондан Қирғизистон ҳудудига, кейин эса бошқа давлатларга олиб ўтишган.

«Хизмат итидан фойдаланиб тинтув ишларини олиб бориш вақтида уйидаги бакнинг олдига кўмилган ўзгача ҳиди бор қадоқланган қопча топилган. Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 5 килограмм 873 грамм оғирликдаги опийим ва 3 килограмм 916 грамм бўлган афғонники сингари гашиш топиб олинди», — деб берилди ИИВнинг маълумотида.

Ҳуқуқ тартибот органлари топилган гиёҳванд моддаларнинг баҳоси яширин бозорда тахминан 70 000 АҚШ доллар эканини қўшимча қилди.

Гумондорлар вақтинча сақлаш жойига киритилиб, бу жиноятга алоқаси бор бошқа гумондорларни аниқлаш ишлари бўйича тергов амаллари бормоқда.