Ўш аэропортининг етакчиси алмашди — у аэропортни 8 йил аввал ҳам бошқарган

275
Токуров

Ўш халқаро аэропортига 56 ёшли Арипжан Токуров етакчи бўлди. Аввалги раҳбари Талант Исаков унинг ўринбосари этиб тайинланди.

Халқаро «Манас» аэропортининг матбуот котиби Алия Курбанова билдиришича, Токуров Ўш аэропортида 2002 йилдан 2007 йилгача навбатчи раҳбар бўлиб ишлаган.

2011 йили етакчининг ўринбосари бўлиб ишлаб, 2012 йили аэропортни бошқарган. Унинг авиация тармоғида 25 йиллик тажрибаси бор.

«Ёшлар келсин»

21 октябрда «Манас» аэропортининг ҳам раҳбари алмашган — хизматга парламентнинг 50 ёшли депутати, «Мекеним Қирғизистон»дан номзод бўлган Бактибек Сидиков келган. Олдинги етакчиси «ўз истаги билан» кетгани айтилган.

Шу сабаб «Манас» аэропортининг олдида 30га яқин одам йиғилиб, янги тайинланган етакчига қарши чиқиб, «ёшлар келишини» талаб қилишган.

Йиғилганлар ўзларини аэропортнинг ходимларимиз деб таништиришган. Унда аэропортнинг матбуот котибаси Алия Курбанова тўпланганларнинг ҳаммаси ҳам ходимлар эмаслигини, уларга тушунтириш ишлари олиб борилаётганини айтган.

Шунингдек, у аэропорт жамоаси янги раҳбарга ишонч билдиришганини қўшимча қилди.