Тадбиркорлар оғир аҳволда, Хитойдан товар ололмаяпти — Қирғизистоннинг бозорлар ассоциацияси

588

Коронавирус бошланиши билан юк ташувчилар билан тадбиркорлар катта зарар кўришмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг бозорлар ассоциацияси раҳбари Дамира Дўлўталиева Иқтисод министри Санжар Муканбетов билан учрашувда билдирди. Шунингдек Дўлўталиева Хитой билан чегара очиқ бўлишига қарамай, юклар жуда секин ўтаётганини таъкидлади.

Дўлўталиева шу сабаб сотувнинг уч босқичи тўхтаб, тўртинчиси ҳам шундай хавф остида эканини қўшимча қилди.

«Биз ФҲ киритишни тўғри қабул қилдик. Бироқ ҳозир вазият кескинлашмоқда, ҳукумат бизга қоғоз юзида ёрдам бермоқда. Савдогарлар митингга чиқишга тайёр бўлиб қолди. Уларнинг кўпида кредит бор, тадбиркорлар, юк ташувчилар ва савдогарлар аянчли аҳволда. Биз чегарадан ўтказиш имконини яхшилашни ва товарларни олишга ёрдам беришни сўраймиз», — деб билдирди учрашувда ассоциация раҳбари.

Дўлўталиеванинг билдиришича, Иқтисод министри Муканбетов муассаса «масалани тез орада ҳал қилишдан манфаатдор», ва министрлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чегарадан ўтиш алгоритмини Хитой томон билан бирга қайта кўриб чиқади деб жавоб берди.

«Ишлаб чиқариш ва экспорт-импорт операцияларининг пастлашига олиб келган асосий факторлар, истеъмолчиларнинг товарларга бўлган талаби, пандемиянинг иқтисодий оқибатлари бўлган ва уни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бизнинг ишимиз», — деди министр.

Коронавирус пандемияси Қирғизистон иқтисодига жиддий зарар келтирган. Бунга кўпинча чегаранинг бир неча ойларга ёпилгани ва фавқулодда ҳолат режимини киритилиши таъсир қилган.

Чегара ёпилиши сабаб Хитойдан товар олиб Қирғизистон бозорларида сотган маҳаллий тадбиркорлар ва юк ташувчилар жабрланишди. Улар билан бирга давлат ҳам зарар кўрди.

Пекиннинг маълумотига таянсак, 2020 йилнинг бошидан августгача давом этган коронавирус пандемияси сабаб Хитой билан Қирғизистон ўртасидаги товар алмашиш 52%га камайган.

Миллий статистика қўмитасининг мутахассиси Айнура Айтмамбетованинг маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Хитой билан бўлган товар алмашиши 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 341,9 млн долларни ташкил қилган. Шунингдек 2019 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 874, 3 млн долларни тузган.