Аида Салянова: Легитимсиз парламент легитим қарорларни чиқара олмайди!

94

Собиқ бош прокурор ва олтинчи чақирилишнинг собиқ депутати Аида Салянова, президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров қўл қўйган конституциявий қонунга тузатишлар киритиш ҳақидаги қарорини танқид қилди.

 

Урматтуу мекендештер!
Барыбыздын көз алдыбызда кыргыз тарыхынын жаны барактары ачылып жатат. Тилекке каршы мактана...

Опубликовано Аидой Саляновой Пятница, 23 октября 2020 г.

«Узурпация дегани бу ҳукуматни куч билан босиб олиш, ошиқча функцияларни тайинлаш ёки бўлмаса ҳукуматнинг муддатини ўзбилармонлик билан узайтириб олиш деганини англатади. Парламентнинг муддати Конституцияда 5 йил деб аниқ кўрсатилган. Ундан бир кун ҳам ўтмаслиги керак. Халққа ўзини-ўзи ярим йил мажбурлаш бу ҳақиқий узурпация. Гап ойликда эмас, гап мандатда. Халқ берган мандатнинг муддати 28 октябрда тугайди. 29 октябрдан бошлаб халқнинг номидан қарор чиқаришга сизнинг ҳаққингиз йўқ», — деб у собиқ ҳамкасбларига мурожаат қилди.

Жапаров имзолаган қонунга кўра, ЖКнинг еттинчи чақирилишга депутатларни танлайдиган янги парламент сайловининг куни 1 июнгача аниқланади. Унгача конституциявий реформа ўтказилмоқчи. Жапаров ўз навбатида қирғизистонликларга мурожаат қилиб, такрорий парламент сайлови ёки янги сайлов мартгача ўтказилади, қонунда вақт «запас» билан кўрсатилган деб билдиришга шошилди.

Қабул қилинган қонунга мувофиқ, «Президентни ва депутатларни сайлаш ҳақидаги» конституциявий қонуннинг 38 ва 63-моддаларнинг кучи тўхтатилди. Кўрсатилган моддалар депутатларни қайта сайлов тартибини аниқлайди.

Салянова Жапаровнинг конституциявий қонунга киритган ўзгартиришлари бош қонунга қарши бўлади ва ўлканинг обрўсига путур етказади деди. У бўлаётган воқеаларни «жуда хавфли прецедент» деб атади.

«Кейин президентнинг ҳам иш муддатини худди шундай узайтириб қўйса бўлаверади деган кун келиб қолиши мумкин», — деб ҳисоблайди Салянова.

Салянова олтинчи чақирилишнинг депутатларини президентлар ўз манфаатлари учун фойдаланишди деб билдирди.

«Биздан яна ярим йил фойдаланиб олинглар деб рози бўлганингиз ўзингизга жирканч эмасми? Легитимсиз парламент легитимли қарорларни чиқаролмайди!» — деб ёзди собиқ депутат.

Бир кун олдин сайловларнинг муддатини ва референдум ўтказишни парламент депутатлари маъқуллашган. Депутатлар президент сайлови кунини белгилаш ва сайлов қонунларига ўзгартириш киритиш учун йиғилган эди. Бироқ 10 депутат сайловларни баҳорга қолдириб, референдум орқали парламент ёки президентлик бошқарувни аниқлаб олиш бўйича қонун лойиҳасини кўтаришган.