Криминал авторитет Камчи Колбаев тергов якунигача МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилди

338

МХДҚнинг матбуот хизмати билдиришича, "криминал авторитет" Камчи Кўлбаев тергов тугатилгунча махсус хизматнинг ТИЗОсига киритилди. Бу қарорни 23 октябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарди.

Камчи Кўлбаев 22 октябрь куни «Авангард» спорт клубида қўлга олинган. МХДҚнинг матбуот хизматидан Кўлбаев «уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига йўл қўймаслик ва аниқлаш бўйича олиб борилган иш асосида» қўлга олинганини билдирган. У «Жиноий гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» бўйича айбланмоқда, ҳозирда судгача бўлган текширув бошланди.

Камчи Кўлбаев ким?

Камчи Кўлбаев ИИВда уюшган жиноий гуруҳнинг лидери қатори рўйхатга олинган. Муассасанинг маълумотига кўра, 2018 йили унга 424 одам қўшилган.

У Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг энг таниқли "криминал авторитет"ларидан бири. У 2012 йили жиноий гуруҳ тузиш, гиёҳванд моддаларни сақлаш, ҳукумат вакилига зўравонлик қилиш ва одам ўғирлаш айблари бўйича ушланган.

Бишкек шаҳар суди 2013 йили Кўлбаевни уч йилга судлаб, у жазосини №47 қамоқда ўтаб, 2014 йили озодликка чиққан. Криминал қамоқдан чиққандан кейин АҚШ Давлат департаменти Камчи Кўлбаевнинг жиноий гуруҳи томонидан уюштирилган «молиявий механизмларнинг бузилишига олиб келадиган» маълумотлар учун мукофот қатори миллион долларгача маблағ ваъда қилган.

2012 йили АҚШ президенти Барак Обама энг йирик наркобаррон қатори Кўлбаевни «қора рўйхат»га киритган. 2017 йили эса АҚШнинг молия министрлиги ҳам уни «қора рўйхат»га киритиб, Кўлбаевни «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳнинг бир қисми деб билдирган.

2018 йили йиғинда Коррупция ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш бўйича марказнинг (OCCRP) журналистлари Кўлбаевнинг Дубайдаги уйини аниқлашган. Уларнинг маълумоти бўйича криминал Dubai Marina туманида Bahar 1 кўчасидан мулк сотиб олган — у ердаги мулкининг баҳоси 400 минг доллардан 700 минг доллларгача етади.