Сутка ичида COVID-19 тўрт беморнинг вафотига сабаб бўлди, янги 556 ҳолат қайд этилди

326

Сутка давомида коронавирусдан Бишкек, Чуй, Ўш ва Баткен вилоятларида бирдан бемор вафот этди —жами тўрт киши.

Бундан ташқари, вирус 556 кишида тасдиқланди. Бу сафар вирусга чалинганларнинг кўпи Бишкекда рўйхатга олинди — 149 одам. Ўлканинг жанубий вилоятларида аввалгидай касаллик юқтирганлар кўп — Баткен вилоятида 86, Жалолобод вилоятида 83, Ўш вилоятида 75 ва Ўш шаҳрида яна 34 одам.

Чуй вилоятида янги юқтирганларнинг сони 67, Иссиқкўл вилоятида — 35, Талас вилоятида 23 ва Норин вилоятида — 4 одам.

Юқтирганлар орасида уч тиббиёт ходими бор — бири Бишкекда қолган иккиси Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида.

Шифохонадан 287 бемор соғайиб чиқди. Уларнинг орасидан 73 бемор Жалолобод вилоятида, 60 одам Ўш вилоятида ва яна 45 одам Ўшда.

Чуй вилоятидан 35 бемор, Бишкекда 32 одам, Баткен вилоятида 23 одам соғайди. Иссиқкўл вилоятида 13, Талас вилоятида 5, Норин вилоятида бир бемор касалликни енгди. Шифохонадан чиққанлар орасида уч тиббиёт ходими бор.

Пандемия бошлангандан бери коронавирус 55 144 кишига юқди, улардан расмий статистика бўйича 1 130 бемор вафот этган.