Қирғизистонда коронавирус: Охирги суткада COVID-19 юқтирган тўрт нафар бемор вафот этди, 582 кишида вирус аниқланди

342

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида COVID-19ни юқтириб тўрт нафар бемор вафот этганини тасдиқлади.

Вафот этиш ҳолатлари Бишкек, Ўш ва Жалолобод ҳамда Боткен вилоятларида қайд этилган.

Бундан ташқари, 23-октябрда коронавируснинг янги 582 ҳолати аниқланган. Уларнинг беш нафари шифокорлар.

Ҳудудлар бўйича янги юқтириш ҳолатлари:

  • Ўш вилояти - 127, Ўш - 59;
  • Боткен вилояти - 113;
  • Жалолобод вилояти - 86;
  • Чуй вилояти - 81, Бишкек - 63;
  • Иссиқкўл вилояти - 29;
  • Талас вилояти - 17;
  • Норин вилояти - 7.

Бир кунда 324 нафар бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди, уларнинг етти нафари шифокор.

  • Ўш вилояти - 101, Ўш - 49;
  • Жалолобод вилояти - 61;
  • Чуй вилояти - 25, Бишкек - 25;
  • Боткен вилояти - 48;
  • Иссиқкўл вилояти - 10;
  • Норин вилояти - 5.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 54 588 нафарга етди. Уларнинг 3566 нафари шифокор.

Шу билан мамлакат бўйича 47 050 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 3 139 нафар бемор, уй шароитида эса 2 719 нафар киши даволанмоқда. Инфекция юқтириш оқибатида умумий 1 126 нафар киши вафот этди.