АҚШ элчилиги Қирғизистоннинг Кўлбаевни қўлга олиши билан қутлади

359

АҚШнинг Қирғизистондаги дипломатик миссияси таниқли криминал авторитет Камчи Кўлбаевнинг Бишкекда қўлга олиниши бўйича баёнот берди. У бугун пойтахтдаги Avangard спорт клубида ушланиб, жиноий гуруҳни тузишда ва унда иштирок этишда айбланмоқда. Кўлбаевни ўн йилдан ортиқ вақтдан бери «қонундаги ўғри» деб атаб келишади. У Қирғизистондагина эмас, бошқа давлатларда ҳам «Коля қирғиз» деган лақаб билан таниқли.

 

«АҚШ қирғиз ҳукумати бу хавфли криминал лидерни жамоат тартибининг манфаати йўлида жавобгарликка тортиб, қамоқда ушлашига умид қилади.

АҚШ давлат департаменти Камчибек Кўлбаевнинг жиноий тармоғини молия механизмларини бузилишига олиб келган маълумот учун 1 миллион долларгача мукофот таклиф қилган.

Кўлбаевнинг жиноий тизими Марказий Осиёда жойлашган ва гиёҳванд моддалар, қурол, одам савдоси, таҳдид ва бошқа жиноятлар билан шуғулланади.

Кўлбаевнинг жиноий тармоғи бир неча евросиёлик жиноий гуруҳларнинг лидерларидан ва аъзоларидан иборат Brothersʼ Circle трансмиллий жиноий гуруҳининг бир қисми» , — деб билдиришди элчиликдан.

АҚШ давлат департаменти ҳақиқатдан ҳам Камчибек Кўлбаевнинг «жиноий тармоғининг молия механизмларини бузилишига олиб келган» маълумот учун 2014 йилнинг май ойида 1 миллион долларгача мукофот эълон қилган.

АҚШнинг маълумотига кўра, Кўлбаевнинг одамлари «Туғишганлар муҳитида» юрганига ўн йилга яқинлашди. АҚШ молия министрлигининг Чет эл активларни назорат қилиш бўйича бошқармасининг маълумотига кўра, Кўлбаев мазкур ташкилот номидан ҳаракатланиб ёки манфаатини ҳимоя қилиб юрган одам қатори танилган. Жорий йилда АҚШнинг махсус хизматлари Камчи Кўлбаевни дунёнинг энг йирик наркобарронларининг рўйхатига қўшган.

2017 йили АҚШнинг молия министрлиги собиқ СССР давлатидан жиноят оламида номи танилган 10 кишини «қора рўйхат»га киритган. Уларнинг орасида қирғизистонлик Камчи Кўлбаев ҳам бор. Агар бу рўйхатдагиларнинг АҚШда мулки бўлса, зудлик билан мусодара қилинади.