Депутатлар парламент сайловини баҳоргача жилдириш ташаббусини кўтаришмоқда

345

Жогорку Кенешнинг 10га яқин депутати парламент сайловини баҳоргача жилдириб туриш бўйича Конституция қонунига ўзгартириш киритишни таклиф қилиб, у парламентга келиб тушди.

Бу ҳақдаги ташаббусчиларнинг бири Талант Мамитов журналистларга билдирди. Шунингдек, у қонун лойиҳасини қўллаганлар қаторида Ўмурбек Текебаев, Альтинбек Сулайманов, Жиргалбек Турускулов ва бошқа депутатлар борлигини айтди.

Мамитов қонун лойиҳасининг тақдири Жогорку Кенеш депутатлари билан муҳокама қилингандан кейин ҳал бўлишини билдирди.

«Бугунги кунда эпидемилогик, жамоат сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, 10га яқин депутат ҚР президенти ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш ҳақидаги ҚР Конституция қонунларининг айрим меъёрларидан фойдаланишни тўхтатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қиляпмиз», — деди у.

Мамитов агар Конституциявий қонун қабул қилиниб қолса, 20-декбарга белгиланган парламент сайловининг муддати жилдирилади деб билдирди.

Марказий сайлов комиссия Жогорку Кенеш депутатларини қайта сайлаш 20 декабрда бўлишини эълон қилган.

Мамитов таклиф қилинаётган қонун лойиҳасида бу вақтгача сўз бўлган бир мандатли система ва депутатлар сонини камайтириш бўйича масалалар ҳам борлигини қўшимча қилди.

Парламент сайловининг муддатини жилдириш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасига имзо қўйганларнинг бири Ўмурбек Текебаев. У бу таклифга парламент сайлови партиявий система билангина ўтади деган талаб асосида розилик берганини билдирди.

«Халқ сайлов натижасидан норози бўлди, сайлов тизимининг айрим қоидаларидан норози эканлигини биламиз. Сайлов системасини ўзгартирмай туриб, сайлов ўтказиш ҳам халқнинг фикрини ҳисобга олмаслик бўлади. Шу сабаб парламент сайловнинг муддатини баҳоргача узайтириб, унгача Констуциянинг айрим жойларига ўзгартиришлар киритайлик дедик», — деган фикрни билдирди Текебаев.

Текебаев ўз сўзида президентлик сайлови 10 ёки 17 январда ўтиши кераклигини таъкидлаб, агар 20 январда парламент сайлови ўтса, ўлканинг бюджети буни кўтара олмаслигига тўхталди. Сабаби икки сайловнинг ҳар бирига камида 500 млн сомдан сарфланади.

«Ата Мекен»нинг депутати президентлик сайловининг аниқ кунини МСК бугун белгилаши кераклигини таъкидлади.

«МСК ўзининг иш режасини аниқлаб, президентликка номзодлар қачон номзодлигини жилдира олади, қачон рўйхат бўлади, қайси куни сайлов бўлиши кераклигини аниқлаб, эълон қилиши керак. Бу жараёнларни ҳеч ким тўхтата олмайди», — деди у.

Текебаев бироқ бунинг ҳам муддатини жилдириш бўйича қонун қабул қилинадиган бўлса, бу «ақлга сиғмайди, халқни ишонтира оладиган сабаб бўлиши шарт» эканини қўшимча қилди.