«Клооп» Адлия вазирлиги билан судлашмоқда. Идора маълумот олишга чеклов қўймоқда

307

«Клооп» нашри Адлия вазирлиги устидан Бишкекнинг маъмурий судига шикоят қилди. Шунга боғлиқ суд мажлиси 20 октябрда бўлиб ўтди.

Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари 2020 йилнинг бошидан юридик шахсларни рўйхатга олиш ҳужжатларининг нусхаларини (уставлар, компанияларнинг тузилганлиги/қайта рўйхатга олинганлиги ҳақидаги қарорлар) беришни тўхтатгани сабаб судга мурожаат қилишга қарор қилган. «Маълумотга эриши ҳақидаги» қонунга кўра, Адлия органлари бундай маълумотни беришга мажбур. Адлия вазирлиги бошқармалари инкорларни муассаса эгаларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш деб тушунтирган.

«Клооп»нинг журналистлари бундай маълумот чекловларига маъқул эмас. Улар бу чекловларни ноқонуний ва бу айрим одамларни ҳимоя қилишга йўналтирилган деб ҳисоблашади.

Суд мажлисида «Клооп»нинг оқловчиси Фатима Якупбаева нашр кўп йиллар давомида Адлия вазирлигидан сўраган маълумотларнинг ҳаммасини олиб юрганини билдирди — компаниялар, рўйхатга олиш ва қайта рўйхат қўйиш ҳақидаги маълумотлар, устав ҳужжатлари ва бошқалар.

Бироқ 2020 йилнинг бошидан бери Адлия вазирлигининг ҳудудий органлари министрликнинг бирор бир буйруғига таяниб, сўраган маълумотларни беришдан бош торта бошлаган. Буйруқнинг маъноси қуйидагича: компаниялар ҳақидаги архив ҳужжатларда шахсий маълумотлар бор, демак, барча архив ҳужжатларни учинчи томонларга бериши тақиқланади.

«Устав, рўйхатга олиш бўйича қарор ёки қайта рўйхатга олиш бўйича маълумотларни бериш қонуний ва асосли, сабаби бу ҳужжатларда шахсий персонал маълумотлари ёзилмайди. Маълумотга эга бўлиш ҳақидаги қонун ўзгартирилмаган, муассасанинг ичик буйруғи ёки бирор бир топшириқ сабаб маълумот беришдан бош тортишяпти», — дейди Фатима Якупбаева.

Якупбаева «Клооп»нинг журналистларини шахсий маълумотлар қизиқтирмаслигини, шу сабаб улар Адлия вазирлигига агар шахсий маълумотлар бўлса, унда уларни саралаб, қолган ҳужжатлар нусхасини беришни илтимос қилишганини таъкидлади. Бироқ муассаса архив ҳужжатларини беришни рад қилган.

«Биз министрликдаги маъмурий йиғинларда шахсий маълумотлар ёзилмаган ҳужжатларни беринглар деб таклиф қилганмиз. Агар шунчалик манфаатларини ҳимоя қилгиси келса, унда паспорт маълумотларини қўшмай, устав ва бошқа ҳужжатларни беришсин. Уставда ҳеч қандай шахсий маълумот йўқлигига қарамай, министрлик маълумот беришдан бош тортмоқда. Жамоатчилик юридик шахслар ҳақидаги маълумотларга қизиқади, шу сабаб биз сўраган ҳужжатлар тақиқланмаслиги керак», — деди Фатима Якупбаева.

Якупбаева министрлик маълумот олиш илтимосларига танланма муносабат қилади деб таъкидлади.

“Сизларга мана шу «Клооп»ники каби илтимослар билан ҳар куни мурожаат қилишади. Фақатгина компания асосчилари ёки юридик гуруҳлар аъзолари эмас, бошқалар ҳам. Сизлар уларга шу маълумотларни берсангиз. Нашр суриштирувларни кўп бергани, айрим ҳолларда кимларгадир ёқмаган материалларни эълон қилгани учун бизга маълумот олишга чеклов қўйиб, бошқаларга беришса керак. Кейинги мажлисда айрим юридик ва жисмоний шахсларга маълумотларни бериб, «Клооп»га беришдан бош тортганингизни исботлаймиз”, — деди у.

Адлия вазирлигининг вакили Замирбек қизи Жанара, олдин муассаса «Клооп»га архив ва рўйхатга олувчи ҳужжатларни умуман бермаганини айтди. Бироқ Фатима Якупбаева бу сўзни инкор қилиб, нашр маълумотларни олиб турганини исботлаб бера олишини айтди.

Кейин министрлик вакили юридик шахслар ҳақидаги архив ҳужжатларнинг нусхалари учинчи томонларга шахсий маълумотлар ёзилмагандагина, масалан тузувчи юридик шахс бўлганда берилган деб билдирди.

Бироқ, «Клооп» юридик шахс тузган компаниялар ҳақидаги маълумотни сўраган. Унда ҳам Адлия вазирлиги маълумот беришдан бош тортган.

Адлия вазирлиги суд текширувида «Клооп» илтимос қилган ҳужжатларнинг нусхасида шахсий маълумотлар — паспорт, яшаган манзили, ИНН/сирли сўзлар бор деган фикрни ушлаб олган. Шу сабаб муассаса маълумот беришдан бош тортади, шу сабаб тегишли буйруқ чиқарган.

«Компанияга эгалик қилганларнинг устав капитали ҳақидаги маълумот — бу одамнинг моддий ҳолатини аниқлайдиган шахсий маълумот деб ҳисобламаймиз», — деб билдирди муассаса вакили.

Замирбек қизи Жанара муассаса юридик шахснинг розилиги билан компаниялар ҳақидаги архив ҳужжатларни бера олишини таъкидлади.

Унинг айтишича, маълумот олиш ҳақидаги қонунда архив ҳужжатларидан шахсий маълумотларни қандай олиб ташлаб берса бўлиши ҳақида ёзилган эмас.

Судья суд мажлисини кейинга қолдирди. Навбатдаги мажлис 22 октябрда ўтади.

Таҳририятнинг позицияси

Биз ўлкада қонун ишлаши учун барча маъмурий процедуралардан ўтишга қарор қилдик. Нима бўлганда ҳам суднинг адолатига ишонамиз ва суд айрим одамларнинг манфаатини эмас, қонунни ҳисобга олади деб умид қиламиз.

Амалдорлар бизнесга эгалик қилишини тасдиқлаган ишончнома олиш Қирғизистонда ҳуқуқ устуворлиги учун катта аҳамиятга эга. Бундай маълумотларни халқ орасида очиқ айтиб, амалдорлар билан сиёсатчиларни қонунбузарликларини чекласак бўлади деган фикрдамиз.

Биз ўқувчиларимизга қизиқарли, ўлкадаги сиёсий ва ҳуқуқий ўзгаришларга йўналтирилган журналистик суриштирувларимиз учун ҳужжатларни очиқ манбадан олиб, анализ қилгимиз келади.

Агар бизга ҳужжатларни беришмаса, унда жамоатчилик амалдорлар билан сиёсатчиларнинг қонунбузарликлари ҳақида билмай қолади.