Суриштирувчи журналистлар Али Токтакунов ва Болот Темиров Райимбек Матраимовнинг божхона империяси» деб аталган янги суриштирувни эълон қилишди. Унда журналистлар Матраимов ўзининг қариндош-уруғи, яқинлари, дўст-ёрлари билан биргаликда «энг даромадли бўлган божхона тармоғини босиб олганини» билдириб, буни тасдиқлаш учун 30га яқин кишининг исмини ошкор қилди.
«Клооп» видео суриштирувдаги божхонада ишлаганлар ҳақидаги қисмини матн турида ўзгаришсиз беради. Видеонинг оригинал версиясини ушбу илова орқали кўра оласиз.
«Қирғизистондаги энг даромадли тармоқни босиб олган»
Райимбек Матраимов ҳақида журналистлар кўплаган суриштирувларни олиб бориб, бир қанча фактлар топиб, ҳукуматга дастурхонга нон қўйгандай таклиф қилиб келишди.
Бироқ олдинги ҳукумат буни эътиборсиз қолдириб, тегишли одамларни жавобгарликка тортмай, оилавий бошқарувига нуқта қўймади.
Биз бу дастурни «Райимбекнинг божхона империяси» деб атадик. Сабаби Райимбек Матраимов ўзининг қариндош-уруғи, дўстлари-ёрлари, яқинлари билан биргаликда мана шу Қирғизистоннинг энг даромадли бўлган божхона тармоғини босиб олган.
Райимбек Матраимов 1997 йили оддий инспектор бўлиб ишга жойлашган. 2005 йилдан бошлаб тоши пастга қулаган, 2010 йилдан кейин аниқроғи, Алмазбек Атамбаев даврида ака-ука Матраимовлар бўлиб хизмат поғоналаридан кўтарилишди.
Қариндош-уруғ, дўст-ёрлари имкони борича лавозимларга тайинланди. Сооронбай Жээнбеков хизматга киришдан олдин Матраимов ишдан кетгани билан таъсир бериб турди. Бу ҳақда «Азаттык», OCCRP, «Клооп», Bellingcat медиа муассасалари бир марта суриштирувларида маълум қилишди.
Шундай қилиб Матраимов ўзи кетса ҳам укалари, жиянлари, қайин укалари, куёвлари, қудалари, вакил болалари, дўстлари орқали божхонани кўздан қочирмай назорат қилиб турди. Уларнинг номларини ҳозир айтамиз.
Нурсеит Сидиков — марказий божхонанинг контрабанда бошқармасининг катта инспектори. Райимбек Матраимовнинг опасини ўғли.
Нурсултан Турсунбаев — 23 ёшда божхона хизматига келган. Жанубий-ғарб божхонасида катта инспектор. Райимбек Матраимовнинг иккинчи опасининг ўғли.
Азизбек Токонов — Ўшда божхона процедураси марказига раҳбарлик қилади. Майор. Бунга қадар Қорасувдаги асосий божхона терминалида инспектор бўлди. У Райимбек Матраимовнинг опасини қизига уйланган.
Таалайбек Токторов — Жанубий-ғарб божхонасида катта лейтенант. Райимбек Матраимовнинг жиянига уйлангандан кейин божхонага ишга жойлашган. Унинг икки укаси Эркинбек ва Байсал ҳам божхона инспекторлари.
Искендер Тургунов — Жанубий темир йўл божхонасининг етакчи ўринбосари. Райимбек Матраимовнинг аёли Уулкан Тургунованинг укаси.
Асанбек Мурзакасимов — Искендер Матраимовнинг қизига уйланган. Қант божхонасида инспектор.
Алмазбек Арзиев — божхона процедурасининг раҳбари хизматидан бу йил нафақага чиққан. У Искендер Матраимовнинг қудаси.
Руслан Раманов — «Карамык» пунктининг инспектори. Искендер Матраимовнинг қайниси.
Запарбек Айдаров — халқ орасида «Зафар» деб танилган. Бишкекдаги божхонада асосий инспектор. Тилекбек Матраимовнинг қудаси.
Эркинбек Айдаров — Қорасув темир йўл божхонасида инспектор, Зафар Айдаровнинг укаси.
Эламан Жунусов — «Манас» божхонасида катта инспектор, хонанда Ибрагим Жунусовнинг ўғли. Райимбек Матраимовнинг вакил ўғли.
Данияр Абдраимов — Жанубий-ғарб божхонасининг инспектори. Матраимовларга тегишли Erem спорт клубининг футбол клуби бош мураббийи.
Адилет Култаев — Жанубий-ғарб божхонаси етакчисининг ўринбосари, Erem футбол клуби ҳужумчиси.
Эламан Аринов — Жанубий-ғарб божхонаси инспектори. Erem футбол клуби футболчиси.
Нуртилек Жайлообаев — Оператив божхонанинг контрабанда бўлими ходими. Erem футбол клуби футболчиси.
Жамалиддин Мусаев — таниқли волейболчи, Erem волейбол клубининг ўйинчиси. Марказий божхона ходими.
Унинг ҳамкасби Асан Сатибалдиев ҳам Erem волейбол клубида ўйнайди — Марказий божхона ходими.
Булар божхона хизматига 2017 йили Райимбек Матраимов хизматдан кетгунча ишга киришган. Энди ундан кейин кирганларни ҳам санаб ўтайлик.
Божхона хизмати 2019 йили ходимларни қабул қилишга танлов эълон қилиб, унга 600га яқин одам ариза топширган. Уларнинг 150 танловдан ўтиб, кадрлар резервига қабул қилинганини декабрнинг охирида, халқ янги йилни нишонлаб, сиз оливье қилиб, шампань очаётганда эълон қилишган.
Божхона хизматининг бу операцияси шунинг учун ҳам журналистларнинг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам эътиборидан четда қолган хуфя сақланган. Бироқ биз буни фош қиламиз.
Ўша 150нинг айримларигагина буйруқ чиқиб, ишга жойлаша олишган. Кимлар эканини балки тушунгандирсиз. Унда ҳисоблай бошланг.
Токтоболот Тилекбеков — Тилекбек Матраимовнинг ўғли. 2020 йилдан бери божхонада ишлаб келади.
Айжан Нурмаматова — Ислам Матраимовнинг қайнсинглиси. Таъминлаш божхонасида архив бўлими инспектори.
Бектур Медеров — Раймибек Матраимовнинг амакиваччаси. Манас божхонасида инспектор.
Семетей Анарбаев эса 31 декабрда божхонанинг кадрлар резервига қабул қилинган — у Матраимовларнинг қудаси — молия разведка хизматини бошқарган Гуламжан Анарбаевнинг ўғли.
Кумар Жалиев — таниқли кикбоксер. Божхона бўлимида ишлаши кўрсатилган. Бироқ бизнинг манбалар қоғоздагина шундай кўрсатилганини, аслида эса Жалиев Райимбек Матраимовни тан соқчиси эканини айтишди.
Нургази Жорошев — оператив божхонасининг контрабанда бўлимининг катта-опери. Ўтган йили сентябрда, Ўшда Матраимовларнинг уйининг яқинида ўз вазифасини қилиб тасвирга олаётган «Азаттык»нинг журналистига бир неча йигит ҳужум қилган. Улар уни калтаклаб, шахсий буюмларини, камераларини тортиб олишгани эсингизда бўлса керак. Жорошев шу воқеада гумондорлардан бири.
Бексултан Назаров — ўтган йилнинг 31 декабрида божхонанинг кадрлар резервига қабул қилинган. У Erem футбол клубининг футболчиси.
Илимбек Аттокуров — Erem дзюдо клубининг мураббийи. Ўтган йилнинг 31 декабрида божхонанинг кадрлар резервига киритилган.
Яна бир қизиқ фамилия — Хан-Бото Борбиев. «Манас» божхонасида тезкор навбатчилик бўлимида инспектор қатори ишлайди. У Райимбек Матраимовнинг дўсти, хонанда Бек Борбиевнинг ўғли.
Эламан Дуулатов — жанубий-ғарбий божхонасида инспектор. Финполициянинг собиқ раҳбари Бакир Таировнинг жияни.
Финполициянинг Матраимовлар ҳақидаги суриштирувнинг нима учун самарасиз бўлаётганини энди тушундингизми?
Алихантўрў Марифов — Матраимовларнинг қудасини ўғли. Шимолий-ғарб божхонасида инспектор.
Бу қариндошлари ва айрим яқин одамлари холос. Бундан ташқари, синфдош, ҳамқишлоқ ва бошқа катта лавозимдаги ҳамтовоқларини яна ўнлаб санаш мумкин. Матраимовларнинг таниш-билишлари қандай қилиб божхонага йиғилиб қолган? «Азаттык» вақтида бу бўйича Искендер Матраимовга савол берган эди.
«Қариндошларим ёки қудаларим, ҳамқишлоқларим ишламасин деб қайси қонунда ёзилган? Иккинчидан божхонанинг ўзини тартиби бор. Ҳеч қачон ўзича ишга олмайди, танлов асосида олинади. Шу томонини ҳам ҳисобга олиб қўйинглар»
Искендер Матраимов мана шундай жавоб берган. Сиз нима деб ўйлайсиз? Ҳақиқатдан ҳам Матраимовларнинг қариндошлари шунчалик ақлли, ишбилармон ва билимлими? Ёки бирор бир кишининг таъсири бўлганми?
Божхона терминаллари
Токтакунов суриштирувда чет давлатларидан келган товарларни ўтказган йирик терминаллар ҳақида ҳам айтган.
«Клооп», «Азаттык» OCCRP ва Bellingcat бу вақтгача Райимбек Матраимов фигурант бўлган ноқонунийлик бўйича суриштирувларни бериб келган.
Сўнгги суриштирувда контрабанда билан шуғулланиб келган собиқ божхона ходими ишдан кетгандан кейин ҳам яқинлари, дўст-биродарлари орқали божхона тармоғини назорат қилиб, Абдукадир номли уйғур оиланинг номи билан «божхона ўйинларидан» четламагани айтилган.
Матраимов ва Абдукадирлар кланы Хитойдан кирган юк ташувчилар учун ягона йўл — уч асосий божхона терминалларини назорат қилиб туришибди. Терминалларни асосан собиқ божхона ходимининг «ишончли одамлари» — дўстлари, қариндошлари ва яқинлари бошқарган.
Суриштирувда Токтакунов номини айтган бир қанча божхона ходимлари ҳақида ҳам сўз бўлган.
Божхона хизмати ўлкадаги энг кўп коррупциялашган тармоқ. Кўпчилик бу тармоқдаги коррупция учун Матраимовнинг божхонада ишлаган қариндошларини айблашади.
Матраимовнинг қўлга олиниши
Токтакуновнинг ва Темировнинг суриштируви берилган куннинг эртаси 20 октябрда, МХДҚ Райимбек Матраимов қўлга олиниб, сўроққа олинганини билдирди. Шунингдек қўлга олиш вақтидаги суратларни ижтимоий тармоқларга жойланди.
Журналист Али Токтокунов фейсбук саҳифасида юзлари ёпилганларнинг бири МХДҚнинг Коррупция ишларига қарши курашиш хизмати бошқармасининг раҳбари Салмоорбек Жумабеков эканини ёзди.
Шу сабаб «қўлга олишнинг» ўзи шоу эканини таъкидлаган.
«Салмоор — таниқли ортопед, Матраимовлар билан оилавий алоқаси бор Сабир Жумабековнинг ўғли. Шу кўринишнинг ўзиёқ шоу, халқни босишни босишни қатори қабул қилинаётгани бежиз эмас», — деб ёзди у.
Ирис Жекшеналиев номли фойдаланувчи Матраимовнинг қўлига кишан солаётган киши Салмоорбек Жумабеков эканини тахмин қилиб, солиштириш мақсадида унинг бошқа суратларини фейсбук саҳифасига жойлади. Бундан ташқари Матраимовни қўлга олиш вақтида олинган расмда унинг вакил боласи Азамат Осмонов ҳам борлигини айтади.
Сапар Исаковнинг адвокати Замир Жоошев эса Райимбек Матраимов қўлга олинган ёқилғи шаҳобчасининг видеосини чиқариб, у МХДҚ биноси ортида жойлашганини кўрсатди.
МХДҚ Райимбек Матраимовнинг ва божхонадаги бошқа ходимларни биргаликда тузиб кетган коррупция схемаси бўйича судгача текширув ишлари бошланганини маълум қилган.
Шунингдек, Матраимовнинг яқин атрофидаги 40 кишининг коррупция ишларига алоқаси борлиги аниқланганини билдирган.