Қирғизистондаги коронавирус: Охирги суткада беш бемор COVID-19 касалидан вафот этди, 549 кишида вирус тасдиқланди

318

Республика штаби 21-октябрда Бишкек шаҳридан — уч ва Боткен вилоятидан — икки бемов COVID-19ни юқтириб вафот этганини билдирди.

Шу билан бирга коронавируснинг янги 549 ҳолати рўйхатга олингани маълум қилинди.

Бу сафар юқтирганларнинг кўпи Бишкек шаҳрида — 125, Жалолобод вилоятида — 117, Боткен вилоятида — 97, Ўш вилоятида — 82, Чуй вилоятида — 53, Ўш шаҳрида — 37, Иссиқкўлда — 24, Талас вилоятида — 10 ва Норинда - тўрт киши.

COVID-19 ўн нафар тиббиёт ходимида аниқланди. Ўш шаҳрида — уч, Чуй ва Ўш вилоятларида — икки нафардан, Иссиқкўл, Боткен вилоятиларида ва Бишкек шаҳридан — бир нафар шифокор коронавирусга чалинган.

Жами бўлиб пандемия сабабли шифокорлар орасида 3555 юқтириш ҳолати қайд этилган, улардан 80 нафардан ортиғи вафот этди, 3200 нафари шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг умумий сони 53459 ҳолатга етди.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб  олганларнинг сони 53 459га етди. Уларнинг ичидан 46 444 нафар киши касалликдан тузалиб, 1 118 нафари вафот этди.