Бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 19 октябрда Давлат божхона хизматининг раиси этиб Кадиржан Семетеевни тайинлади. Муассасанинг аввалги Элнура Мамбетжунушева раиснинг ўринбосари бўлди.
Семетеев божхона хизматида божхонадан кейинги назорат бўлимининг раҳбари лавозимида ишлаган.
Мамбетжунушевани божхона раҳбарлигига Жапаров тўрт кун олдин тайинлаган эди. Бундай қарор «Матраимовларнинг оиласига қарашли шахсларни божхона органларидаги ишдан бўшатиш ва улар ўрнатган коррупция схемаларини бартараф қилиш» мақсадида қабул қилинган маълум қилинган.
24.kg нашри божхона хизматининг жамоаси Мамбетжунушеванинг номзодини қабул қилмаганини ёзди. Бунинг сабабини унинг жиноий иш фигурант бўлгани билан тушунтиришди.
У 2018 йили «Тундук» божхона раҳбарининг ўринбосари бўлган вақтда «божхона солиқларини тўлаш бўйича ҳужжатларни қалбакилаштириш» иши бўйича ушланган.