Ер ости йўлларининг ойнакли томлари одамларнинг бошига қулаши мумкин — Бишкек мэрияси

6 октябрга ўтар кечаси оммавий тартибсизликлар вақтида Бишкекнинг марказидаги ер ости йўлларининг ойнали томлари синган. Ҳозирда улар шаҳар яшовчилари учун хавфли бўлмоқда, сабаби кутилмаган тушиб кетиши мумкин.

«Ҳозир ер ости йўллари орқали ўтиш хавфли, ҳар бирининг томидаги ойналар зўрға турибди. Сал куч келса тушиб кетади. Асосан ёғингарчилик бўлган кунлари бу ердан ўтманг! Қишгача алмаштириб ёки таъмирлашади деган умиддамиз», — деб ёзди Бишкекнинг яшовчиси твиттерга.

 

Мэриянинг Муниципал мулк бошқармасининг (ММБ) матбуот хизматидан вице-мер Алимбек Абдилдаевга Капитал қурилиш бошқармасига ойналарни алмаштириш бўйича таъмирлаш ишларини бошлаш илтимоси билан хат жўнатилди деб жавоб беришди.

«Ҳозирги вақтда ер ости йўллари одамлар учун хавфли бўлмоқда, сабаби синиқ ойналар кутилмаганда пиёдаларнинг бошига тушиб кетиши мумкин», — деб таъкидлашди мериянинг Муниципал мулк бошқармасидан.

ММБнинг маълумотига кўра, «Айчурок» дўкони ва Филармония қаршисидаги ер ости йўлларининг ички фасадини ойналари, кузатув камералар, ён деворларининг мармар плиталари ҳам синган.

Аввалроқ Бишкек мери Азиз Суракматов 9 октябрь куни ўтган брифингда 6 октябрга ўтар кечаси келтирилган зарарнинг тахминий суммасини айтган. Шаҳарга келтирилган зиённинг миқдори 17 млн сомни ташкил қилади.

Суракматов, митингга чиққанлар 12 автобус, 16 милиция машинасини пичоқлаб, етти тез ёрдам машинасини талаб-тўнаб кетишганини билдирди. Бу тез ёрдам машиналаридан бири кардиологик жонлантириш машинаси бўлган.

“Бундан ташқари, марказий майдонда 4 млн сомлик «баъзи пейзаж элементлари» йўқ қилинган”, — деб билдирди мер.

Оммавий тартибсизликлар парламент сайловидан кейин бошланган. Минглаган одамларнинг марказий майдонга чиқишига сайловни қонунбузарликлар билан ўтгани сабаб бўлган. Қайта сайлов ўтказишни талаб қилганларнинг тинчлик акцияси куч органлари билан тўқнашувгача етиб, охири Оқ уйни босиб олиш билан тугаган.