Садир Жапаров: Қонун йўл берса, президентлик сайловига бораман

431

Бош вазир ва президентнинг вазифасини бажарувчи Садир Жапаров «Россия 24» каналига эксклюзив интервью берди. Унда у агар қонунга ўзгартиришлар киргизилса, президентлик ва парламент сайловига ҳам қатнашиши ҳақида айтди.

«Ҳозирда парламентда тегишли қонунга ўзгартиришлар тайёрланмоқда. Агарда унинг натижасида қонунлар ўзгартирилса, президентлик сайловига қатнашаман. Аммо ҳозир бу ҳақда айтишга эрта. Бу масала бўйича қарор қабул қилинганича йўқ», — деди Жапаров.

Ҳозирда Конституция бўйича, президентнинг вазифасини бажараётган шахс навбатдан ташқари президентлик сайловига номзодини қўя олмайди. Аммо Конституциянинг муаллифи ҳамда «отаси» деб аталган Омурбек Текебаев бу учун Жапаровга эгаллаган хизматларидан бош тортишигина етарли деб айтган.

«Агарда Жапаров президентлик сайловига боришга қарор қилса, бу мумкин. Аммо номзод қатори рўйхатдан ўтгунга қадар, президент вазифасини бажариш қайтадан Жогорку Кенешнинг спикерига ўтиши керак. Сайлов вақтида эса Жапаров бош вазирлик вазифасини тўхтатиши шарт», — деб билдирган Текебаев АКИpress агентлигига.

МСК депутатлар сайлов қонунларига ўзгартиришларни киргизгандан кейин қайта ўтувчи парламент сайловининг кунини белгилашни ваъда қилган. Сайлов 20-декабрда ўтади деб режалаштирилмоқда. Навбатдан ташқари президентлик сайлов эса 2021-йилнинг 15-январигача ўтиши керак.

Жапаровнинг сафдоши Қамчибек Ташиев ўтган парламент сайловига ўзининг «Мекенчил» партияси билан қатнашиб, ташвиқот баннерларида ўша вақтда қамоқда ўтирган Жапаровнинг сурати ҳам туширилган.

Қўлда ҳисоблашнинг дастлабки натижаси бўйича, «Мекенчил» партияси 7,37% овоз олиб, парламентга ўтган. Аммо охиригача ҳисобланиб бўлмаган, автоматик урнанинг натижасида Ташиевнинг партияси фақатгина 6,96% овоз олган. МСК мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб сайлов натидасини бекор қилган.

Жапаров 2017-йили президентлик сайловига қатнашишга уринган ва сайловда Сооронбай Жээнбековга рақиб бўлиш эҳтимоли бор эди. Ўша вақтда, Жапаров 2013 йили ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилганликда айблангани сабаб чет ўлкада яшаган.

Жапаров Қирғизистонга келиши билан қўлга олиниб, кейин Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш бўйича айбдор деб топилган. Каптагаев 2013-йили Иссиқкўл вилоятининг губернатори бўлиб турганда Жапаров тарафдорлари билан митинг уюштириб, натижада администрация босиб олинган. Аммо судда Каптагаев Жапаровнинг тарафини қўллаб, унинг айби далилланмаган деб ҳисоблаган. Жапаров 11,5 йилга судланган, кейин унинг жазо ўташ муддати 10 йилга қадар қисқарган.

Жапаровнинг тарафдорлари уни МХДҚнинг ТИЗОсидан 2020-йилнинг 6-октябрининг тонгида, Оқ уй олингандан кейин, қамоқдаги бошқа сиёсатчилар билан бирга бўшатиб чиқишган. Жапаров дарҳол премьерлик ўринни кўзлай бошлаган — буни тарафдорлари ҳам талаб қилиб, айрим депутатлар уларга нисбатан таҳдидлар бўлганини айтиб чиқишган. Садир Жапаров премьерликка қабул қилинган куни, Алмазбек Атамбаев қўлга олиниб, қайтадан қамоққа қайтарилган.

Жапаров билан сўзлашувлардан кейин президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога кетган. Парламентнинг спикери Канат Исаев президентнинг вазифасин бажариши керак эди, аммо премьер-министрнинг тарафдорлари унинг ҳам истеъфосини талаб қилиб, ўлка раҳбарининг вазифасини Садир Жапаров бажаришини исташган. Натижасида Исаев президентнинг вазифасини бажаишдан бош тортиб, унинг ваколатлари автоматик турда Садир Жапаровга ўтган.