«Мекенчил» партиясининг номзоди ҳукуматнинг Жалолободдаги вакили бўлиб тайинланди

Абсаттар Сиргабаев

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги янги вакили этиб Абсаттар Сиргабаев тайинланди. Бу ҳақда вилоят маъмуриятидан билдиришди.

Сиргабаев олдин Сузоқ туманидаги Барпи қишлоғининг раҳбари бўлган. У 4 октябрдаги парламент сайловига «Мекенчил» партияси билан қатнашиб, олдиндаги беш номзоднинг қаторига кирган. Мазкур партия билан премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг акаси Сабир Жапаров ҳам сайловга қатнашган.

«Мекенчил» партиясининг лидери Камчибек Ташиев Барпи қишлоғидан бўлади. Тасдиқланмаган маълумотлар бўйича Сиргабаев Ташиевнинг вакил ўғли.

Бундан ташқари Сиргабаев 2005-2010 йилгача Молия полициясида ишлаган.

Жалолобод вилоятини Нурболот Мирзахмедов саккиз ойдан бери бошқаради. Олдин Мирзахмедов Фавқулодда ҳолатлар министри бўлган. Шунингдек, Ҳисоб палатасида аудитор бўлиб ишлаган.

Бош вазир Садир Жапаров бўлгандан кейин ҳукуматнинг таркиби бироз ўзгарди. Шу билан бирга Баткен, Талас, Чуй ва Ўш вилоятларининг раҳбарлари ҳам алмаштирилган. Баткен вилоятидаги вакили бўлиб Баткен шаҳрининг мери Жанибек Жалалов, Талас вилоятига фуқаровий фаол Айбек Бузурманкулов, Чуй вилоятига «Ордо» партиясининг лидери Мирбек Мияров, Ўш вилоятига Жарасул Абдураимов тайинланди.