«Биримдик»нинг фаолиятини тўхтатишга асос йўқ — партиянинг матбуот котиби

341

«Биримдик» партиясининг матбуот котиби Адилет Султаналиев партиянинг фаолиятини тўхтатиш учун «ҳеч қандай асос» йўқ деб ҳисоблайди. У айрим сиёсий ташкилотларнинг билдирувларга фейсбук саҳифасида шундай жавоб берди. Аввалроқ «Реформа» партияси «Мекеним Қирғизистон», «Биримдик» ва «Қирғизистон» партияларининг «ҳаракатлари халқ қўзғолонига олиб келди» деб, уларни бартараф қилиш учун Юстиция министрлигига мурожаат қилган.

Султаналиев сиёсий бирлашмаларнинг фаолияти ва уни тўхтатиш сиёсий партиялар ҳақидаги қонун билан назорат қилинишини таъкидлади.

“15-моддада сиёсий партия суд қарори билан қонун томонидан тақиқланган ҳаракатларни қилганда тарқатилади. «Биримдик» партиясининг фаолиятини тўхтатишга бир бир асос бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, — деб ёзди матбуот котиби.

Султаналиев партия «бирор бир далил ва асос йўқлиги» сабаб «Реформа» партиясининг сайловда «Биримдик» томонидан қонунбузарлик бўлди деган аризасини провокация ва сиёсий бирлашманинг обрўсини тушириш ҳаракати деб баҳолашини таъкидлади.

“Таъкидлаб ўтувчи нарса шуки, «Реформа» партиясининг аъзолари мурожаат қилган Юстиция министрлигида партияларнинг фаолиятини тўхтатиш ваколатлари йўқ, бу суд органларининг иши. Бироқ бугунги кунда судга мурожаат қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ”, — деб ҳисоблашади «Биримдик» партиясидан.

«Реформа» аризаси

«Реформа» партиясининг вакиллари 16 октябрь куни Юстиция министрлигига ариза беришган. Улар Конституция ва сайлов қонунлари бузилгани учун судга «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» сиёсий партияларини тарқатиш ҳақида қарор чиқаришни сўрашган.

Уларнинг фикрича, уч партиянинг аъзолари овозларни сотиб олиб, сайловчиларнинг қўрқитиб, уларга босим ўтказишган.

«Бюллетенларда олдиндан овоз берилган белгилар бор бўлган. Партиялар сайловчиларнинг паспортларини тортиб олиб, мажбурлаб уларнинг сайлов манзилини алмаштиришган ва ўзгартиришган. Юқорида тилга олинган партиялар ҳаракатлари билан мамлакатнинг демократик асосларини бузиб, сайловнинг ва халқнинг конституциявий ҳуқуқларини ўзгартиришди», — деб билдиришди «Реформа» партиясидан.

«Реформа» уч партиянинг сайловдаги ҳаракати «халқ исёнига», фуқаровий уруш чиқишига ва Қирғизистонни йўқ бўлишига хавф солди деб ҳисоблайди.

Депутат Дастан Бекешев ҳам худди шундай фикрда. Халқ вакили сайлов қонунини ўзгартиришга йўналтирилган бир қанча таклифлари билан бирга 4 октябрдаги сайлов натижасини бекор қилишга сабабчи бўлган партияларни сайловдан четлатишни таклиф қилди.

«Реформа» юқоридаги партияларни қонунбузарликлари ҳақида олдин ҳам айтиб келган. 7 октябрда «Реформа» бошчилигидаги 11 партия МСКга «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» партияларининг қонунбузарликлари бўйича ариза беришган. Унда МСК шикоят қилган партияларнинг далилларини Бош прокуратура билан ИИВга ўтказиб беришни таклиф қилган.

«Биримдик» ҳукумат партияси қатори танилган. Партиядан депутатликка ҳозирги чақирилишнинг депутати Асилбек Жээнбеков номзодини қўйган — у сайлов вақтида ўлкани бошқариб турган собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси.

«Мекеним Қирғизистон» партиясини божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан боғлашади — у Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар ҳақида «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг биргаликдаги суриштирувининг фигуранти. Партиядан сайловга депутат Искендер Матраимов отланган эди.

«Қирғизистон» партияси 2015 йили парламент сайловида ғолиб бўлган. 5 йил давомида сиёсий бирлашма контрабанда, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва уюшган жиноятчиликка алоқаси бор бир қанча йирик жанжалларда номи тилга олинган.

4 октябрда Қирғизистонда парламент сайлови ўтган. Овоз беришнинг натижаси фуқароларни ва парламентга ўтмай қолган партияларни қаноатлантирмаган. 5-октябрда минглаган қирғизистонликлар марказий майдонга йиғилиб, сайлов натижасини бекор қилиб, уни қайта ўтказишни талаб қилган.

Сайловдан бир неча ой олдин ОАВлари билан гувоҳлар партиянинг аъзолари томонидан қонунбузарликлар бўлаётганини маълум қилишган. ОАВлари сиёсий бирлашмалар сайловчиларни №2 формаси билан оммавий равишда рўйхатга олиб, маъмурий ресурсдан фойдаланиб, уларга босим ўтказиб, рухсат берилмаган вақтда ташвиқот олиб боришганини ва партиянинг фойдаси учун овоз олиш учун пул таклиф қилишганини айтишган.

6 октябрда МСК овоз бериш натижасини бекор қилди. 9 октябрда, парламент сайлов қонунига ўзгартиришгандан кейин қайта бўладиган сайлов кунини 6 ноябргача айтилишини билдирган.