Хакерлар парламентнинг сайтини бузиб кириб, 10 минг $ талаб қилишди

303

Ўзларини The Black Pirate деб атаган хакерлар Жогорку Кенешнинг расмий сайтини бузиб кириб, уни қайтариш учун 10 минг доллар талаб қилишди. Улар пул 20-октябргача тўланиши керак деб талаб қўйишди.

The Black Pirateнинг айтишича, улар сайтни бузиб кириб, бу ердаги барча маълумотларга ва Қирғизистон фуқароларининг маълумот базасига эга бўлишган.

Сайтни бузишдан ташқари, улар zhogorkukenesh2020@gmail.com почтасидан журналистларга қуйидагича хат юборишган: «Ҳаммаси бизнинг қўлимизда, биз kenesh.kg сайтини босиб олдик, пул тўланишини кутамиз».

Сайт бузиб кирилгандан бир неча дақиқа ўтиб қайта тиклана бошлаган. Ҳозирда у одатдагидай ишлаётганига қарамай материаллар жуда секин очилмоқда.

Парламентнинг матбуот хизмати «бу вирус эмас, хакерлар ҳужуми» деб билдирди.

«Ҳозир сайтни қайтариб олдик, хакерлар ҳужуми бўлган. Бизнинг мутахассислар барча сирли сўзлар билан кодларни алмаштиришмоқда», — деб билдирди матбуот хизмати.

Уларнинг таъкидлашича, Жогорку Кенеш номидан ОАВларига тарқатилган маълумот парламент матбуот хизматининг қалбаки почтасидан қилинган — хизматнинг ҳақиқий почтаси ҳужумга учрамаган.

Жогорку Кенешнинг сайти митинг ва парламентнинг биноси босиб олингандан кейин ишламай қолган. Кейинчалик мутахассислар ЖК сайтининг ишини қисман тиклай олишган, бироқ қонун лойиҳасининг ахборот базаси йўқ қилинган.