Қирғизитсонда охирги суткада 482 коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Ўлим ҳолати қайд этилгани йўқ

387

Республика штабидан 19-октябрда коронавируснинг янги 482 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилинди.

  • Бишкек - 73;
  • Ўш - 54;
  • Чуй вилояти - 14;
  • Ўш вилояти - 93;
  • Талас вилояти - 7;
  • Норин вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 8;
  • Жалолобод вилояти - 125;
  • Боткен вилояти - 107.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 52 526га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда аниқланди — 19 030. Чуй вилоятида — 5 926, Ўш вилоятида — 5 762, Жалолободда — 5 867, Иссиқкўлда — 4 240, Ўш шаҳрида — 4 050, Баткенда — 4 293, Норин вилоятида — 1 790 ва Талас вилоятида — 1 572 ҳолат рўйхатга олинди.

унингдек, сўнги бир суткада 127 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Касалликдан халос бўлганларнинг энг кўпи Ўш вилоятида рўйхатга олинди — 41, Жалолобод вилоятидан — 14, Бишкек шаҳридан— 40, Ўш шаҳридан — 10, Баткен вилоятидан — 11, Чуй вилоятидан — 6, Иссиқкўл вилоятидан — 1, Талас вилоятидан — 2 бемор соғайди.

Бош штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда кунига коронавирус билан касалланганлар орасида янги ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Инфекция умумий 1 111 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Сўнгги бир кеча-кундузда 10 тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан, Чуй вилоятидан — иккитадан, Баткен вилоятидан — олти ходим COVID-19га чалинган. Сутка давомида икки тиббиёт ходими, уй шароитида эса етти ходим соғайди.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 544га етти, улардан 3 166 тиббиёт ходими касалликни енгди.