«Жээнбековнинг охирги фармони». Орозалиев, Каниметов ва Нурдиновга генерал-майор унвони топширилди

453

Сооронбай Жээнбеков Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари — Алмазбек Орозалиев ва Мирлан Каниметов — шунингдек Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг етакчиси Малик Нурдиновга генерал-майор мақомини берди. Бу ҳақда «Клооп»га ИИВнинг матбуот котиби Адинай Шаршеева билдирди.

Ўлкада парламент сайловидан норози бўлганларнинг митинги оммавий тартибсизликларга айлангандан сўнг ИИВнинг собиқ раҳбари Кашкар Жунушалиев ишга келмаган. Жунушалиевнинг биринчи ўринбосари Суюн Ўмурзаков шу кунлари ўлканинг жанубий ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини координациялаб тургани айтилган. Министрнинг тергов ишлари бўйича ўринбосари Памир Асанов 26 сентябрдан бошлаб коронавирус билан оғриган.

Шу пайтда ИИВнинг асосий биносида етакчилардан фақат Алмазбек Орозалиев ва Мирлан Каниметов ишлагани маълум бўлган. Кейинчалик уларга Ички ишлар министрининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳам қўшилиб, ўзини министрликнинг етакчиси қатори эълон қилган. Кўп ўтмай ИИМ жамоаси Асанов билан ишлашдан бош тортиб, уни министрлик биносидан чиқариб юборишган.

Сооронбай Жээнбеков 9 октябрда Бишкек ҳудудига фавқулодда ҳолат киритиб, Орозалиев шаҳарнинг коменданти бўлиб тайинланган. У бу вақтгача Бишкек коменданти бўлган — 25 мартда ўлканинг кўплаган ҳудудларида коронавирус пандемияси сабаб фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган.

Генерал-майор мақомига эга бўлган Ўш вилоят ИИБнинг етакчиси Малик Нурдинов ҳам пандемия вақтида Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат туманларининг коменданти бўлган.

Жээнбеков истеъфога кетгани ҳақида 15 октябрда маълум қилган. У бу қарорни «Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ отган президент қатори қолгим келмади» деб тушунтирган.