Атабеков: Ёшлар қурол бўлиб қолди

399
Мирбек Атабеков парламент сайловининг натижасига қарши тинчлик митингида. 2020 йилнинг 5 октябри.

5 октябрда бошланган норозилик акцияларида сиёсий позициясини билдирган таниқли хонанда, Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Мирбек Атабеков ўлкадаги сўнгги воқеалар бўйича ўз фикрини «Азаттык» билан бўлишди.

Материалнинг туп нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида берилган.

— Сиз 5 октябрда Ала-Тоо майдонида бошланган митингга қатнашиб, сўзладингиз. Бу билан сиз бутун халқ олдида биринчи марта ўзингизнинг сиёсий позициянгизни билдирдингиз чоғи. У ерга нима мақсадда борган эдингиз?

— сайлов адолатсиз ўтганига ҳаммамиз ҳам гувоҳ бўлдик. Овоз бериш жараёни давомида бир қанча қонунбузарликлар исботланган видеолар ҳам чиқди. Бунинг устига мухолифатдаги бирорта партия етарлича овоз ололмади. Биз ҳам шуларнинг барчасига норози эканлигимизни билдириш мақсадида бордик.


Мен ҳеч кимни майдонга чиқиш ёки ҳукуматни босиб олишга чақирган эмасман.


Турмуш ўртоғим иккимиз майдонга кечга яқин бордик. Тинч митингда халқ олдида хонанда эмас, Қирғизистон фуқароси қатори ўз позициямни айтдим.

Тартибсизлик бўлади деган хаёл келмаган, сабаби ўша вақтда ҳаммаси тинч бўлган. Тинч бўлмаганда мен аёлим билан борармидим.

Эрталаб турсам президент маъмуриятини босиб олишибди. Шундан сўнг ҳукуматга доимгидай эски сиёсатчилар интилаётганини кўрдим. Ўша вақтда менга танишларим қўнғироқ қилиб, «Филармония томонда ўз фикрини билдиришни истаган ёшлар йиғилаётганини» айтишди. Мен уларга қўллов кўрсатиш учун борганман.

Биз ижодкор ёшлардан иборат «Халқ овози» («Эл уну») номли гуруҳга кириб, томонларни бирдамликка, қонунийликка чақириб, олдинги эскилар эмас, ҳукуматга янги қиёфалар, уларнинг орасида ёшлар келишини ҳам талаб қилдик.

Ватан учун ишлаган, адолатли одамлар келсин деган талабларни қўлладик.

Бугунги кунга қадар биргамиз ва ҳеч қандай сиёсий гуруҳга қўшилмаймиз. Мен ҳам ҳеч қандай сиёсий гуруҳга қўшилмайман. У ёки бу сиёсатчини қўлламайман. Истагим – Қирғизистон учун куйган, адолат ўрната олган ва тинчликни таъминлай оладиган одамларни ҳукуматга келиши. Менга халқимнинг тинчлиги, бирдамлиги ҳаммасидан устун.

«Халқ овози»

Ҳозир «ҳукуматга яна эски қиёфалар келди, энди ёшлар бир-бири билан сўзлаша олмас экан, бирдамлик бўлмас экан» деган сўзлар айтилмоқда. Сиз бунга қандай қарайсиз?

— Бахтга қарши шундай бўлмоқда. Бу энди фақатгина ёшларга тегишли чин дилдан ватан учун куйган, ақлли, билимли ёшлар бор. Бироқ ёш сиёсатчилар турли партияларга тарқалиб, позициялари бир жойдан чиқмаяпти. Шу ёшлар қайси партияга кирмасин, бирлашиб, провокаторларга эргашмай, келажак учун бирга ҳисса қўшишини истайман. Бир куни шундай бўлади деган умиддаман.

— Мирбек, яқинда ёш сиёсатчи, сайлов вақтида ўзини кўрсата олган Темирлан Султанбеков қамалди. (Султанбеков 14 октябрда уй қамоғига чиқди-ред.) унинг қамалишига сиз ҳам қарши бўлдингиз. Ёшлар катта сиёсатнинг қурбони, қуролига айланиб қолмадими?

— Албатта, қурол бўлиб қолди. Темирлан Султанбековнинг қамалишига мен ҳам қаршиман, унда ҳеч қандай айб йўқ. Ўша ерда таниқли сиёсатчиларнинг ҳаммаси бор эди. Уларнинг орасидан Султанбековни қамаши нотўғри деб ўйлайман.

Ҳозирда мени ҳам турли сиёсатчиларнинг тарафдорлари қоралаш бошлади. Айтмаган сўзларни айтди деб, турли ёлғонларни тўқишди.

Мен буларнинг ҳаммасига чидайман. Сабаби мустақил давлатларда турли танқидий фикрлар айтилиши керак ва биз уларни тўғри қабул қилишимиз зарур.

Ёш, ақлли, билимли, иқтидорли одамлар бахтга қарши катта сиёсатнинг қурбони бўлди. Бизнинг Умут исмли укамиз йўқ жойдан ҳалок бўлди.

— Бошида тинч бошланган акциянинг талаблари эсдан чиқиб, ҳамон ҳукумат талашиш давом этмоқда. Сизнинг фикрингизча ҳозирги вақтда лидерлар нима қилиши керак?

— Менимча бу вақтгача бўлган хафагарчиликларни ортга ташлаб, давлатни ўйлаш керак. Тўполон бўлаётганда ўз манфаатларини кўзламай бирлашиб, ёшларни ҳам қўшиб, халқни тўғри йўлга солса бўлар эди. Сўнги воқеалар ҳаммага сабоқ бўлиб, пандемия шароитида, иқтисод оқсаганда халқни ўйлаб, фойдали ишлар қилишади деган ишонч бор.

— Ижодингизга қайтсак, сайловнинг эртаси куни сиз Нурак Абдрахмановнинг «Бу дунё» номли шеърини куйладингиз. Унинг маъноси ҳозирги воқеаларга мос бўлди. Бу шеър қачон, нима сабаб ёздирилган эди?

— Бу йил бутун инсоният учун оғир бўлди. Қирғизистонга ёзда тарқалган коронавирус кризиси, халқимизни қийнагани, албатта, ижодкорларни ўйлантирмай қолмади. Шу сабаб бу йил мен сайловда ҳеч бир партиянинг ташвиқот ишларига аралашмадим, бирор бир партияни қўллашга мухлисларимни ундамадим. Бир партиянинг мадҳиясини куйлаб  бердим, шахсан ўзим ҳеч қандай чақириқ қилмадим.

Бу қўшиқ олдин ёзилган. Уч-тўрт ойдан кейин айтишни кўзлаган эдим. Мухлисларимга ҳам «Бу дунё» номли альбом чиқаришга ваъда берганман. Сўнгги воқеалар сабаб қўшиқни эрта чиқаришга тўғри келди.