Торобай Зулпукаров икки мартадан ортиқ депутат бўлишга чеклов қўйишни таклиф қилди

373

Жогорку Кенеш депутати Тўрўбай Зулпукаров Жогорку Кенешга икки йилдан кўп депутат бўлишга чеклов киритишни таклиф қилди. Унинг тасдиқлашича, мана шу йўл билангина люстрация қилиб, сиёсатга ёшларнинг келишини таъминласа бўлади.

“Сайлов кодексига маъқул бўлсангиз «Жогорку Кенеш депутати икки йилдан ортиқ депутат бўлолмайди» деган мерни киритиб қўйсак бўлади. Шунда тоза сайлов бўлиб ёшларга йўл очилади”, — деди Зулпукаров.

Люстрация масаласи Қирғизистонда вақти-вақти билан кўтарилган. Парламент сайлови олдидан «Реформа» партияси ўз дастурида люстрация йўли билан ҳукуматни тозалашни таклиф қилган. Партиядагилар Люстрация ҳақида қабул қилиб, ҳукуматга коррупцияли-клан системани тузишга, сиёсий оппонентларини таъқиб қилишга, жиноий ишларни ноқонуний қўзғашга, адолатсиз қарор чиқаришга алоқаси бор одамларни ҳукуматга келишини чекламоқчи бўлган.

Қирғизистондаги нотинчликлар

4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижасидан норози бўлган партияларнинг тарафдорлари 5 октябрда Ала-Тоо майдонига йиғилиб, сайлов натижаларини бекор қилишни ва президентни ишдан кетишини талаб қилишган. 6 октябрга ўтар кечаси митингчилар Оқ уйни ва бир қанча давлат муассасаларини босиб олишган. Кейин МСК сайлов натижаларини бекор қилган.

Ўлкада юзага келган сиёсий вазият сабаб Садир Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан чиқаришган. Қолаверса премьер-министр деб эълон қилишган эди. Жогорку Кенеш уч марта йиғинга тўпланиб, охиргисида Жапаровни қонуний равишда ҳукумат раҳбарлигига қабул қилишган.

Бу орада президент Сооронбай Ж'энбеков ўлкадаги сиёсий-ижтимоий вазият барқарорлашиб, ҳукумат раҳбари ва унинг таркиби легитимлашгандан кейин ишдан кетишини билдирган. Ж'энбеков сўзида туриб, 15 октябрда истеъфога кетганини билдирган. 16-октябарда у Жогорку Кенешнинг «Ала-Арча»даги йиғинида сўзлади. Қонун бўйича парламент президентнинг истеъфога кетиши ҳақидаги маълумотини тинглаб қарор чиқаради.

Давлат раҳбари муддатидан олдин ишдан кетса, унинг ваколатлари Жогорку Кенеш раисига ўтади. Бироқ спикер Канат Исаев бундан бош тортгани сабаб президентнинг ваколатлари сайлов ўтгунча премьер-министр Садир Жапаровга берилди. Қонун бўйича президентнинг вазифасини вақтинча бажарган киши президентлик сайловига қатнаша олмайди.