Ихтиёрчи касалхоналарда COVID-19га чалинган беморлар учун ўрин йўқлидан шикоят қилди

Коронавирусга чалинганлар учун касалхоналарда ўрин йўқ. Бу ҳақда кўнгилли қутқарувчилар жамиятининг етакчиси Лера Сидигалиева фейсбукка ёзди.

Бундан ташқари, Миллий госпиталда кислород концентраторлари йўқ.

«Ихтисослаштирилган касалхонада ўпкаси 65 фоиз жабрланган бемор ётибди (пиелонефрит ёки буйракда тош бор деб ётқизилган). Кислород билан таъминлаган жонлантириш бўлимида ўрин йўқ. Ковидга чалинганларни қабул қилган бошқа касалхоналарнинг жонлантириш бўлимларида ҳам ўрин йўқ», — деб ёзди кўнгилли Лера Садигалиева.

У коронавирус билан оғриганларни ётқизиш учун юқумли касалликлар шифохонасида ҳам тайёр эмаслигини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бишкекда COVID-19 ва шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриганларни ётқизиш учун касалхоналарда ўрин борлигини билдирди.

Миллий фтизиатрия марказида 12:00да 4 ўрин, Темир-йўлчилар шифохонасида — 47, Қирғиз-турк дўстлиги касалхонасида — 2, Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 73, №1 шаҳар клиник касалхонасида — 12 ўрин бўлган. Миллий госпиталда ҳозирда бўш ўрин йўқ.

«Тез ёрдам тиббиёт маркази вазиятни назорат қилмоқда. Шу сабаб касалликка чалинганларни тез ёрдам орқали жойлаш осон бўлади деб», — билдирди муассасадан.

«Ўринларни жойлаштириш режасига кўра, ҳудудларда барча ишлар икки босқич билан амалга ошади. Биринчи босқичда аввал беморларни қабул қилиши керак бўлган барча инфекция бўлимлари жалб қилинади. Иккинчи босқичда таъмирлаб жиҳозланган бўлимлар ишга тушади. Масалан, Тоқмоқ ва Чолпон-Отада беморларни қабул қила бошлашди. Норинда вазият барқарор. Кеча у ерда 90 ўрин бор жойда коронавирус ва зотилжамга чалинган 16 бемор бўлди. Касаллик Ўш вилоятида кучаймоқда», — деб билдиришди муассасадан.

Республика штаб ўтган суткада 16 октябрга кўра тўрт одам коронавирусдан ва зотилжамдан кўз юмганини билдирди. Шунингдек, коронавирусга янги чалинганларнинг сони 431 кишини ташкил қилди.

Пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтирган 50 589 ҳолат аниқланди. Уларнинг ичидан 1 103 одам ўлган.