Садир Жапаров Камчибек Ташиевни МХДҚнинг етакчиси қиилиб тайинлади

329

Президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров ўзининг сафдош дўсти Камчибек Ташиевни Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) раислигига тайинлади. У бу фармонга Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосидан кейин давлат раҳбарининг ваколатларини олгандан сўнг имзо қўйди.

МХДҚнинг собиқ раҳбари Орозбек Опумбаевни 9 октябрда, ўша вақтда президент бўлган Жээнбеков истеъфога чиқарган.

Ташиев билан Жапаров олдиндан дўст экани маълум, шунингдек улар «Мекенчил» партиясининг асосчилари. Бу партия сайловга биринчи марта 4 октябрда ўтган парламент сайловида қатнашган. Бундан ташқари улар 2010 йили Жогорку Кенешда «Ата-Журт» партиясининг таркибида бирга келишган.

Ташиев нимаси билан таниқли?

Камчибек Ташиев икки марта парламентнинг депутати бўлган: 2005 йилдан 2007 йилгача кейин 2010 йилдан 2013 йилгача.

Ташиевга боғлиқ биринчи шов-шувли воқеа 2009 йилнинг ёз ойларида, у Фавқулодда ҳолатлар министри бўлган вақтда бўлган. У лавозимни суиистеъмол қилишда ва давлат сотиб олишлар ҳақидаги қонуни бузишда айбланган.

Шунда Ташиев ФҲМга берилувчи ёқилғи-мойловчи материалларни ўзининг ёқилғи қуйиш бекатлари орқали уларнинг нархини ошириб ўтказиб берганликда айбланган. Ҳисоб палатаси 1,8 млн сом йўқлигини аниқлаган.

Бундан ташқари маҳсус воситаларни сотиб олишда 1,1 млн сом йўқ бўлган. Шунда камбағалликни бартараф қилиш бўйича фонд ҳисобидан ФҲМга 73 ўт ўчириш машинасини сотиб олишга 248 млн сом ажратилгани аниқланган. Бироқ автомашиналарнинг техник камчиликлари борлиги маълум бўлган — улар фойдаланиш учун яроқсиз бўлган.

Бироқ Ташиев ФҲМнинг раҳбари хизматидан 2009 йилнинг декабрида олинган. Премьер-министр Данияр Усўнов ун «ФҲМнинг дахлсиз фондидаги пуллардан фойдалангани» учун танқид қилган. Бу пуллар муассасанинг ходимларга турар-жой қуриш учун сарфланган. Ташиев эса айби йўқлигини ва қонуний йўл билан Усўновни истеъфога чиқаришини айтган.

2010 йилдаги инқилобдан кейин Ташиев сайловга «Ата-Журт» партияси билан келган. Бу партия ҳаммадан кўп овоз олиб, сайловда ғолиб бўлган. Шунда «Ата-Журт» кейин Атамбаевнинг даврида ҳукумат партияси бўлиб қолган КСДП партиясидан ўзиб кетган.

Ташиевнинг сиёсий карьерасидаги энг эсда қоларли вақтларидан бири 2012 йили бўлган. Унда сиёсатчи Оқ уйнинг тўсиғидан ошиб ўтишга ҳаракат қилган.

Бу воқеа Қумтўр конини миллийлаштиришни талаб қилганларнинг митинги вақтида бўлган. Милиционерлар билан митингчилар ўртасида тўқнашув бўлиб, ҳуқуқ тартибот органлари Ташиев билан бирга унинг парламентдаги ҳамкасблари — Талант Мамитовни ва Садир Жапаровни ушлаган.

«Ата-Журт» партияси аъзоларининг суд жараёнлари бир йилдан ортиқ вақт давом этган. Натижада улар бир ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кўп ўтмай сиёсатчилар ТИЗОда саккиз ой ўтиргани учун озод қилинган — бу ерда ўтказилган бир кун икки кунга тенг.

Бундан ташқари Ташиевни бир неча марта миллатчилик риторикага айблашган. У 2010 йилнинг сентябрида «Фергана» нашрига берган интервьюсида руслар, ўзбеклар ва туркларни қирғизлар билан тенглашиш ҳуқуқи йўқ, сабаби бу республиканинг бутунлигига хавф солади деб билдирган.

«Асосий миллат муҳим бўлиши керак, у мазкур давлатда яшаган бошқа миллатлардан паст турмайди. Улар урф-одатларимизни, тилимизни ва тарихимизни ҳурмат қилсин, шундагина одамлар тинчликда яшайди. Бироқ ўлкамиздаги миллатларнинг бирортаси ўзбеклар, руслар, турклар ёки хитойлар қирғизлар билан тенг ёки ундан устун бўламиз деса, унда давлат парчаланиб кетади», — деб айтган Камчибек Ташиев.

Бу билдирув жуда кескин қабул қилган, сабаби 2010 йили Қирғизистон жанубида этник жанжал бўлган. 2012 йили берган интервьюсида Ташиев «тоза қонли қирғиз» премьер-министр бўлиши керак деб айтган. Шунда ҳукумат раҳбари вазифасига онаси бошқа миллатдан бўлган Ўмурбек Бабанов номзодини қўйган эди.

2015 йили ўтган парламент сайловида Ташиев билан Бабанов бирлашиб, партиясини «Республика — Ата-Журт» деб аташган. Сайловда мазкур партиялар иккинчи ўринни олиб, парламентда 28 мандатга эга бўлган. Бироқ Ташиев «Онугуу-Прогресс» партиясининг вакилини калтаклагани учун сайловдан олдин жараёндан четлатилган.

Ташиев 2019 йилнинг ноябрида Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар ҳақидаги суриштирув атрофида божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг номини тилга олгани учун ОАВларини танқид қилган. У Матраимовни «қоралашни тўхтатишга» ва бутун ўлкага «монстр» қилиб кўрсатишни тўхтатишга чақирган.

«Райим Матраимов жуда катта мансабда ишламаган, кўпи билан Давлат божхона хизмати раисининг ўринбосари бўлган. У министр ҳам, депутат ҳам бўлмаган. Кичик бир йигит. Уни шунчаки давлат миқёсига олиб чиқиб, қоралайвериш бўлмайди», — деб айтган Ташиев «Азаттык» радиосининг «Эки-бир» кўрсатувида.