Талант Мамитов: Божхона тармоғидаги текширув бўйича олти жиноий иш қўзғалган

356

Жогорку Кенеш депутати Талант Мамитов 16 октябрда билдиришича, хитойлик тадибркор Айэркен Саймаитининг ўлими сабабини текширган депутатлар комиссиясининг хулосаси билан олти жиноий иш қўзғалган.

“Божхона тармоғида ва «Азаттык»да чиққан фактлар бўйича олти жиноий иш қўзғалган. Бундан ташқари, Саймаитининг ўлими бўйича ва 700 миллион доллар [ўлкадан чиқариб кетилиши] бўйича ўзимизнинг фикримизни айтганмиз. Бу бўйича қолган ҳаракатлар тўлиғи билан олиб борилиб, ҳуқуқ тартибот органларига топшириқ берганмиз. Олти жиноий ишнинг натижаси бўйича маълумот бериш органлар зиммасига ортилган”, — деди Мамитов.

Депутатга журналист «комиссия бу ишни қараётганда нима учун божхона хизматининг собиқ раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг номи бирор марта тилга олинмади?» деган савол берган. Мамитов эса кўплаган маълумотлар «тергов махфийлиги сабаб айтилган маълумотлар билан чекланганмиз» деди.

Мамитов қўзғалган ишлар МХДҚ ва Бош прокуратуранинг тергов бўлимларида қаралаётганини қўшимча қилди.

Шунингдек депутат тегишли органлар «Райимбек Матраимовнинг фаолиятига боғлиқ масалани қараши керак» деган позицияни қўллашини таъкидлади. Бундан ташқари тергов холис олиб борилиши учун ишни тергов қилаётган муассасаларнинг раҳбарларини алмаштириш зарур эканини айтди.

«Биринчи навбатда у ерда раҳбариятни алмаштириш керак. Терговга кўп нарса боғлиқ. Ҳозир адолатли тергов ёки яшириш бўйича шу прокуратурада, МХДҚ, ички ишлар органларида жавобгарлик туради. Бугунги кунда прокуратуранинг, МХДҚнинг етакчилари тайинланса, шу масалаларга эътибор бериш керак», — деб тушунтирди Мамитов.

Айэркен Саймаитининг ўлими ва депутатлар комиссияси

Айэркен Саймаити

Жогорку Кенешда ўтган йилнинг 21 ноябрида хитойлик тадбиркор Айэркен Саймаитининг ўлдирилишини ўргани учун махсус депутатлар комиссияси тузилган. Комиссияга 12 депутат аъзо бўлиб, Талант Мамитов раислик қилган. Саймаити Туркиянинг Истанбул шаҳрида 10 ноябрда ўлдирилган.

Хитойлик тадбиркор Саймаити журналистларнинг ахборотчиси бўлган. Саймаити журналистларга Марказий Осиёда таниқли бўлган Хабибулла Абдукадирнинг оиласига тегишли махфий пулларни қонунийлаштириб юрганини айтиб берган.

Унинг айтишича, «махфий курьерлар» ва банк орқали пул жўнатишлар ёрдамида беш йил ичида Қирғизистондан 700 млн долларга яқин пул чиқарилган.

У журналистларга бу операцияларга божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ҳам алоқаси бўлганини айтиб берган. Саймаити Матраимов Абдукадирнинг яширин бизнесининг ривожланишига шароит яратган божхонадаги коррупцияни қўллаб турганини билдирган.

Курьерлар Абдукадирнинг оиласини пулини Қирғизистон орқали ҳеч тўсқинликларсиз «чиқариб», кейин Саймаити ва унинг аёли Вуфули Бумайлияму пулларнинг бир қисмини Матраимовларнинг оиласига қарашли «Исмаил Матраимов» фондига ўтказиб турган.

Кейинчалик Саймаити Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кафеларнинг бирида ўлдирилган. Шу куни Саймаити бу ерга Сопоковга тегишли бўлган машинада келган. Кейинчалик фаоллар Сопоков билан Саймаити танишлигини бирга тушган расмлар орқали исботлаб беришган.

Эркин Сопоков (чап томонда) ва Аеркен Саймаити (ўнг томонда)

Тадбиркорнинг ўлимида гумон қилинганларнинг айтишича, «Саймаитининг ҳаёти 1000 долларга баҳоланган». Сопоков эса воқеанинг эртаси куни ишдан четлатилиб, унга нисбатан уч жиноий иш қўзғалиб, уй қамоғига олинган.

Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси эълон қилинган журналистик суриштирув ва ва Саймаитининг ўлдирилиши бўйича тергов бошлаб, биринчилардан бўлиб Сопоковни сўроққа чақирган. Кейин МХДҚга божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, депутатлар Альтинбек Сулайманов ва Дуйшўн Тўрўкуловни сўроққа чақирган.

Депутатлар комиссияси ярим йилдан ортиқ вақтда ҳолатни ўрганиб, махфий пуллар Қирғизистон орқали қонунийлаштирилганини «Матраимовларнинг алоқаси йўқ» деган хулосага келган.

Депутат Мирлан Бакиров бошқа давлатнинг пуллари Қирғизистон орқали четга чиқишидан ўлка фойда кўрганини таъкидлаган.

Комиссиянинг қарорини 71 депутат қўллаб, 1 депутат қарши овоз берган. Депутатлар комиссиясининг хулосасида аниқланмаган, шубҳа яратган ҳолатлар борлигини Дастан Бекешев билан Рискелди Момбеков айтган.

Аеркен Саймаити бошчилигидаги бир неча кишиларнинг чет ўлкага пул ўтказишидан мамлакат 6 млрд сом солиқ олмади деб жиноий иш қўзғалган. Бироқ гумондор ўлгани учун бу ишлар қонун бўйича қисқартирилиши кераклигини МХДҚнинг тергов бошқармаси раҳбари Сагинбек Самидин ўғли йиғинда айтган.

МХДҚнинг тергов бошқармаси маълум қилишича, юқорида сўз бўлган фактлар бўйича уч жиноий иш терговга олинган. Улар: Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш [Саймаитининг ўлими бўйича], жиноий йўл билан олинган маблағларни қонунийлаштириш ва солиқ тўлашдан қочиш. Солиқ тўлашдан қочиш моддаси билан қўзғалган жиноий ишда Саймаитигагина айби сиртдан эшиттирилган. Қолган ишлар бўйича ҳеч кимга айби эшиттирилмаган, гумондор қатори жавобгарликка тортилмаган. МХДҚнинг тасдиқлашича, бунга асос йўқ.

Депутатлар комиссияси ўз хулосасида Аеркен Саймаитининг ўлдирилишида кимдир манфаатдор эканини аниқ билдирмаган.