Темирлан Султанбеков Садир Жапаров билан учрашуви ҳақида айтиб берди

338

Кадир Атамбаев ўзининг фейсбук саҳифасида Темирлан Султанбеков билан премьер-министр Садир Жапаровнинг 14 октябрдаги учрашуви ҳақида кичик пост эълон қилди.

Султанбековнинг айтишича, у бу учрашувда Жапаровни қўллаган халқ борлиги ва у хато қилмаслиги кераклигини айтган.

«У [Садир Жапаров] ҳаммасини тоза саҳифадан бошлашга тайёр эканлигини айтди. Шу сабаб менимча, агар у ўлка учун шундай қийин вақтда кризис-менежерининг жавобгарлигини зиммасига олиб, Жээнбековларни ҳайдаб чиқаришга тайёр бўлса, унда уни бу ишда қўллаш керак», — деди Султанбеков.

Жапаровнинг жамиятга хавф солмаган сиёсий рақибларни таъқиб қилишга йўл бермаслик керак дегандан сўнг Султанбеков озод қилинган.

«Таъкидлаб ўтсам, мени премьер-министр каби судга, прокуратура органларига ва терговга таъсир қиладиган ҳуқуқларим йўқ ва бундай маънавий ҳуқуққа эга эмасман. Биз интилаётган ҳуқуқий давлатда қамоққа киритилган жамоат ва сиёсий арбобларни уй қамоғига чиқариб, алмаштириб қўйса бўлади», — деб айтган Жапаров.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори Темирлан Султанбеков Бишкекда 9 октябрда бўлган оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумон қилиниб, МХДҚнинг ходимлари томонидан 10 октябрда ушланган. Султанбеков қўлга олингандан сўнг хат ёзиб, уни қайнаймиз деб қўрқитишаётганини айтиб, очлик эълон қилган. 14 октябрда Бишкек шаҳар суди уни уй қамоғига чиқарган.

Султанбековни сиёсатчи Ўмурбек Бабанов, Жанар Акаев ва бошқа депутатлар ҳимоя қилиб, «Социал-демократлар» партиясининг номзодини бўшатишни талаб қилишган.