Қирғизистонда коронавируснинг 388 янги ҳолати қайд этилди

272

Республика штабдан 15-октябрда коронавируснинг янги 388 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. 

Ҳудудлар бўйича:

  • Жалолобод вилоятида – 86;
  • Боткен вилоятида - 83;
  • Бишкек шаҳрида — 59;
  • Ўш шаҳрида — 55;
  • Ўш вилоятида — 50;
  • Иссиқкўл вилоятида – 19;
  • Чуй вилоятида – 19;
  • Талас вилоятида — 16;
  • Норин вилоятида — 1.

Бундан ташқари, ўтган суткада касалликдан 196 бемор соғайиб, беш киши вафот этди.

Коронавирусдан соғайганларнинг ҳудудлар бўйича кўрсаткичи:

  • Жалолобод вилоятида — 62;
  • Ўш вилоятида — 40;
  • Баткен вилоятида — 32;
  • Ўш шаҳрида — 20;
  • Бишкек шаҳрида — 17;
  • Чуй вилоятида — 12;
  • Иссиқкўл вилоятида — 12;
  • Талас вилоятида — 1.

Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 50 589га етди — уларнинг орасидан 45 080 бемор соғайди. Коронавирусдан 1 099 киши вафот этди.

Бугунги кунда коронавирусдан 2 092 бемор касалхонада даволанмоқда. Шунингдек, 1 847 киши уй шароитида даволанади.

Сўнги бир кеча кундузда коронавирус 32 тиббиёт ходимида аниқланди. Уларнинг орасида Жалолобод вилоятида — 14, Баткен вилоятида саккиз, Талас вилоятида олти, Бишкек шаҳрида икки, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида биттадан.

Касалликни бир суткада саккиз тиббиёт ходими енгди. COVID-19ни умумий 3 488 тиббиёт ходими юқтириб, улардан  3 113 нафари соғайган.