ДРХ умумий фуқаролик паспортларнинг дизайнини ишлаб чиқди

306

Юстиция министрлигининг матбуот хизмати маълум қилишича, Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) 2020 йилнинг умумий фуқаролик паспортларининг турларини ишлаб чиқиб, муассасага қарор киритди.

ДРХ ўзининг қонун лойиҳасида 2020 йилнинг намунасидаги умумий фуқаролик, дипломатик ва хизмат паспортларини, шунингдек уларнинг изоҳини ва намунасини қабул қилиб беришни таклиф қилади.

«2020 йилнинг намунасидаги умумий фуқаролик паспортнинг, дипломатик ва хизмат паспортларини фарқловчи белгиси бўлиб, Қирғизистон Республикасининг фуқароси ҳақидаги шахсий маълумотларни жамлаган электрон чипни бор бўлиши саналади», — деб билдиришди ДРХдан.

Янги умумий фуқаролик паспортларни қирғизистонликлар учун Mühlbauer ID Services компанияси ишлаб чиқаради. ДРХ мазкур компания билан 2020 йилнинг май ойида шартнома тузган.

Шартнома бўйича Mühlbauer ID Services уч йил ичида 1,5 миллиондан ортиқ бланк тайёрлаб чиқаради. ДРХга қарашли хусусийлаштириш маркази умумий фуқаролик, дипломатик ва хизмат паспортларининг бланкаларига фуқароларнинг шахсий маълумотларини киритмоқчи.

Mühlbauer ID Services компанияси билан шартнома тузгунча, ДРХ 2018 йили тендер эълон қилган, давлат эса унга 1,2 млрд сом ажратган.

Бироқ бу тендерда Mühlbauer ID Services энг кам суммани таклиф этишига қарамай, ғолиб бўлолмаган. Тендерни Литванинг Garsu Pasaulis компанияси қўлга киритган. Mühlbauer ID Services тендер комиссиясининг қарорини адолатсиз деб ҳисоблаб, унинг устидан шикоят қила бошлаган.

Шундан сўнг МХДҚ ДРХнинг ходимлари тендерда ютган Garsu Pasaulis компанияси билан аффирланган деган айб билан уларга нисбатан жиноий иш қўзғай бошлаган.

2019 йили Бишкекнинг Биринчи май туман суди бу ишнинг уч фигурантини — «Инфоком» давлат ишхонасининг собиқ директори Талант Абдуллаевни,статс котиби Данияр Бакчиевни ва ДРХ раисининг ўринбосари Руслан Сарибиевни айбдор деб топиб, уларга жарима солган.

Биометрикк паспортлар бўйича қўзғалган жиноий ишлар сабаб ДРХ уларни икки йилгача чиқара олмаган. Бунинг яна бир оқибати — Қирғизистоннинг умумий фуқаролик паспортлари хавфсизлик талабларидан ўтмагани сабаб АҚШ ҳукумати қирғизистонликларга миграция ҳужжатларини беришни тақиқлаган.

Шунингдек, қирғизистонликларда туристик ва иш визаларини олиш имкони бор.