РБК: Россия Қирғизистонга молиявий ёрдамни вақтинча тўхтатди

317

Россия Қирғизистонга кўрсатаётган моддий ёрдамнинг барча турини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Россиянинг РБК нашри Молия министрлигининг манбасига таяниб ёзди. Кейинчалик бу маълумотни Россиянинг федерал амалдорларининг бири тасдиқлади.

«Қирғизистон Республикасидаги ҳолат сабаб моддий ёрдам сиёсий вазият барқарорлашгунча ва ҳукумат органларининг ишлари изга тушгунча тўхтатилди», — деб тушунтирди уларнинг бири.

Қирғизистондаги Tazabek нашри шахсий манбаларга таяниб, Россия Евросиё тикланиш ва тараққиёт фондининг (ЕТТФ) Қирғизистон бюджетига ёрдам қатори бериладиган 100 млн долларлик кредитнинг берилишини чўзмоқда деб билдирган. Насия 2020 йилнинг 7 октябригача тушиши керак эди.

2020 йилнинг 11 августида Қирғизистон билан ЕТТФ ўртасида ўлканинг бюджетига ёрдам бериш мақсадида 1% билан 20 йиллик муддатга $100 млн кредит бўлиб бериш ҳақида шартнома тузилган. Парламент 2020 йилнинг 3 сентябрида шартномани ратификация қилиб, президент Сооронбай Жээнбеков 21 сентябрда қўл қўйган 2 октябрда шартнома Россия томонидан маъқулланган.

“Бундан ташқари, ҳарбий ходимларга ёрдам ва бюджет танқислигини ёпиш учун Россиядан Қирғизистонга ҳар йили қайтаримсиз 50 млн доллар грант ажратилган. Шу билан бирга Россия «Газпром-нефть Азия» учун моддий ўтказмалар бўйича чеклов киритди, аниқроғи, бир марталик ўтказишда 1 млн долларгача. Олдин пул ўтказмаларига бундай чекловлар йўқ эди”, — деб билдиришди Tazabekдан.

Россия Евросиё тараққиёт ва тикланиш фондининг асосий ҳиссадори бўлиб саналади. Ҳозирча ЕТТФнинг ёрдами чиндан ҳам тўхтатилгани номаълум, бироқ РБКнинг маълумоти бўйича Москва фонднинг устав капиталининг 88% назорат қилади.

Сиёсатчи ва Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов ҳам фейсбук саҳифасида мазкур маълумот бўйича фикр билдириб, «Москва қирғиз ваҳимасини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда» деган фикрни айтган.

«Қирғизистонни тартибсизларга ботиб, жиноий гуруҳларнинг ҳукумати остида қолмаслигига таъсир этиш мақсадида, Кремлнинг ягона конвенционал усули қолди. У буни қўллайди – молиявий ёрдамнинг вақтинча тўхтатилиши асосида», – деб ёзган Дубнов.

Унинг айтишича, премьер-министрлик хизматига исёнчи гуруҳларнинг ёрдами билан қамоқдан озод қилинган Садир Жапаровнинг тайинланиши, Жеэнбековнинг истеъфосини талаб қилиши сабаб, ҳукумат раҳбарининг ортида УКТ туради деб айтишга тўлиқ асос бор. Мана шу УКТ ҳолсиз ҳукуматни очиқчасига шантаж қилмоқда.

“Ҳаммасидан ҳам, Жапаров ўзи уларни «учинчи кучлар» деб атагани қизиқ бўлмоқда… Ҳақиқатга келсак, криминал Қирғизистонни қамоқдан бери бошқарган”, – деб билдирди сиёсий таҳлилчи.

РБКнинг маълумоти бўйича Қирғизистонга моддий томондан очиқ ёрдам бериш ҳақида охирги марта 2019 йили маълум қилинган. Унда Россия қайтаримсиз 30 млн доллар берган. 2018 йилнинг февралидан бери Қирғизистоннинг 2005 йилдан берики 700 млн доллардан ортиқ қарзи бекор қилинган. 2012 йилдан бери Москва Бишкекка 250 млн доллардан ортиқ суммада қайтаримсиз грантларни берган.

Жапаровнинг тайинланиши

Қирғизистон парламенти 14 октябрда учинчи марта ҳаракатидан кейин Садир Жапаровни премьер-министрлик хизматига маъқуллаган. Депутатлар бу қарорни эндигина қонунийлаштирган. Айрим депутатлар Жапаровнинг тайинланишига боғлиқ уларга нисбатан таҳдидлар бўлганини айтишган.

Шу куни президент Сооронбай Жээнбеков, премьерни хизматга қабул қилиш ҳақидаги буйруқни имзолаган.

Бунгача Жапаров ўзини-ўзи премьер-министрдан деб атаб, бу лавозимни бир неча кун эгаллаб турди. Бироқ халқ вакиллари унинг лавозими легитимсиз эканини айтиб, буни бир неча марта кўтаришган.

Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан озод қилгандан сўнг 5 кун ўтиб премьерликка кўрсатишган.

У 2013 йили митингни молиялаган ва уюштирган деган айб билан колонияда жазо ўтаб келган. Шунда Жапаров кучайтирилган тартибдаги колонияга 10 йилга ҳукм қилинган. Бироқ Жапаров озод бўлгандан кейин Олий суд унинг иши бўйича олдинги суд қарорларини бекор қилиб, янги очилган ҳолатлар сабаб қайта терговга жўнатган.

Беш кун давом этган сиёсий инқироз

5 октябрда парламент сайловининг натижасига рози бўлмаганларнинг тинчлик митинги бошланган. Соат 11дан бошлаб митинг тинч ўтган. Кечга яқин норози томоннинг айримлари Оқ уйнинг тўсиқларини буза бошлашган. Шундан кейин қурол-яроқсиз, кун давомида кўчаларни тартибга солган ҳуқуқ тартибот ходимлари митингчиларни тарқата бошлашган. Акция иштирокчиларини куч билан тарқатиш вақтида 19 ёшдаги бола яраланиб, ҳалок бўлган.

Куч ходимлари сув сочиб, резина ўқлардан, газ, кучли овоз чиқарувчи гранаталардан фойдаланишган. Митингчилар уларга тош отишган. Тун яримдан ўтганда намойишчилар парламент биносини босиб олишган. Бу вақтда икки томонда ҳам жароҳатланганлар бўлган.

Шундан сўнг намойишчилар МХДҚга бориб, дарвозасини бузишган, махсус хизматга жанжалнинг фойдаси йўқлигини айтиб, маҳаллий ТИЗОдан собиқ президент Атамбаевни бўшатиб кетишган. Шундан сўнг Атамбаевнинг тарафдорлари унинг сафдошларини, Сапар Исаковни ва олдинги тансоқчиларни озод қилишган.

Атамбаевга мухолифатчи сиёсатчи Садир Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан бўшатишга улгуришган. Кейин улар Жапаровни марказий майдонга олиб келиб, премьер-министрлик хизматига тайинлаш талабини айтишган.

Агрессивли эркаклардан иборат гуруҳ 10 октябргача Жапаровни премьер бўлишини талаб қилиб, майдондан кетмай қўйишган. Улар дўконларни талаб-тўнашга, журналистларга ҳужум қилишга ҳаракат қилишган.

9 октябрда мухолифатнинг ва УКТга қарши митингининг иштирокчиларига ҳужум қилишган. Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев ва унга алоқаси йўқ мухолифатнинг ёш сиёсатчилари ҳам бўлган.

Икки митингни тўқнашувида Атамбаевнинг автомашинасига номаълум киши ўқ отган. Норозилик акцияси натижасида депутатлар гуруҳи томонидан премьер-министрлик хизматига тайинланган Садир Жапаров, ўқ отишни Атамбаев ўзи уюштирган деб билдирган.