Республика штабдан 15-октябрда коронавируснинг янги 388 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Жалолобод вилоятида – 86;
- Боткен вилоятида - 83;
- Бишкек шаҳрида — 59;
- Ўш шаҳрида — 55;
- Ўш вилоятида — 50;
- Иссиқкўл вилоятида – 19;
- Чуй вилоятида – 19;
- Талас вилоятида — 16;
- Норин вилоятида — 1.
Бундан ташқари, ўтган суткада касалликдан 196 бемор соғайиб, беш киши вафот этди.
Коронавирусдан соғайганларнинг ҳудудлар бўйича кўрсаткичи:
- Жалолобод вилоятида — 62;
- Ўш вилоятида — 40;
- Баткен вилоятида — 32;
- Ўш шаҳрида — 20;
- Бишкек шаҳрида — 17;
- Чуй вилоятида — 12;
- Иссиқкўл вилоятида — 12;
- Талас вилоятида — 1.
Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 50 589га етди — уларнинг орасидан 45 080 бемор соғайди. Коронавирусдан 1 099 киши вафот этди.
Бугунги кунда коронавирусдан 2 092 бемор касалхонада даволанмоқда. Шунингдек, 1 847 киши уй шароитида даволанади.
Сўнги бир кеча кундузда коронавирус 32 тиббиёт ходимида аниқланди. Уларнинг орасида Жалолобод вилоятида — 14, Баткен вилоятида саккиз, Талас вилоятида олти, Бишкек шаҳрида икки, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида биттадан.
Касалликни бир суткада саккиз тиббиёт ходими енгди. COVID-19ни умумий 3 488 тиббиёт ходими юқтириб, улардан 3 113 нафари соғайган.