ЖЎДХ: Сапар Исақов ва Албек Ибраимов ҳали қамоққа қайтгани йўқ

331

Сапар Исаков ва Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов ахлоқ тузатиш муассасаларига қайтмаган. Бу ҳақда Жазо ўташ давлат хизмати «Кактус» нашрига билдирди.

Бу вақтгача ЖЎДХ Исаков ва Ибраимовнинг қамоққа қайтиш муддати 13 октябрда тугашини билдирган.

Ҳозирда уларга нисбатан «Озодликдан маҳрум қилиш турида жазо ўташдан қочиш» моддаси билан судгача текширув ишлари очилди.

«Агар улар қайтмаса қидирув эълон қилиниб, уларнинг аҳволи ёмонлашади», — деб билдиришди ЖЎДХдан.

Исаков ва Ибраимов 6 октябрга ўтар кечаси қамоқдан озод қилинган. Бу кунларда парламент сайловидан норози бўлганлар Оқ уйни босиб олиб, сўнгра қамоқдаги айрим сиёсатчилар озод қилинган.

Сапар Исаков Бишкек ИЭМни реконструкция қилишда коррупция бўйича 2019 йили айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Кейинчалик Исаковга Тарих музейини ва Чўлпонотадаги от майдонини янгилаш ишларида коррупцияга алоқаси бор деб, уни суд 18 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов «муниципал ерни ноқонуний бериш» ва «Солнечний берег» панционатини сотишга боғлиқ ишда айбдор деб топилиб, 15 йилга ҳукм қилинган.