«Иймон нури» партиясининг лидери маданият вазири этиб тайинланди

378
Нуржигит Кадирбеков

Ҳукумат раҳбари Садир Жапаров Нуржигит Кадирбековни Маданият, ахборот ва туризм министри этиб тайинлади. Кадирбеков «Иймон нури» сиёсий партиясининг тенг ҳуқуқли раиси.

«Бундай қарор кадрлар потенциалини янгилаш ва давлат хизматига янги ва ёш мутахассисларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинди», — деб ёзилади ҳукуматнинг матбуот хизмати тарқатган маълумотда.

Бу вақтгача мазкур вазирликка Азамат Жамангулов раҳбарлик қилган.

Парламент сайловида 3, 37 фоиз овоз олган. У партияларнинг лидерлари орасида ўтан теледебадда «коррупцияни тўхтатишда ўлим жазосини киритишни» таклиф қилган. Сайловдан кейин Бишкекда 5-октябрда ўтган митингда натижани тан олмалигини билдирган.

Кадирбеков 43 ёшда, Ўш вилоятининг Қорақўлжа туманда туғилган. У тўрт йил «Ийман» диний маданиятни ривожлантириш жамоат жамғармасига раҳбарлик қилган.

2019-йил 12-мартидан бошлаб маданият министрининг ўринбосари хизматида ишлаган.

Ўтган йили депутат Жанар Акаев парламентда Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Кубаничбек Ўмуралиев Туркиядан «Ыйман» фондига 5 млн доллар сўраганини айтиб танқид қилган.

Ташқи ишлар министрлигининг матбуот хизмати мазкур маблағ «Ыйман» жамғармасининг 2019-2022-йиллари Қирғизистондаги диний вазиятни ўрганиш, мадрасадаги диний билим беришни ислоҳ қилиш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган турк грантининг иккинчи транши деб тушунтиришган.

«Ийман» жамғармаси 2014-йилнинг бошида ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг буйруғи билан давлатнинг дин сиёсатини юргизишга ёрдам берадиган ташкилот қатори уюштирилиб, имомларга кўмак кўрсатиш стипендия берила бошлаган.

Фонд очилган вақтда Туркия давлати олдин 10 миллион долларлик маблағ беришга ваъда бергани хабар қилинган. Бироқ «Азаттык»нинг журналисти жамғармага мурожаат қилиб молия ҳисоботларини ололмаган.

Муаллиф: Авазбек Садиров