Митингнинг эртаси куни парламент биносига музей ходимлари келиб, текширув ўтказиб суратларни излашган. Улар ишларига тўсқинлик қилмасликни ва музейнинг мулкига тегмасликни сўрашган, бироқ бунга қадар айрим суратлар йўқолган.
6 октябрдаги воқеалардан кейин 12 сурат топилган. Улар ҳозирда музейнинг омборида. Тўрт расм яроқсиз бўлган. Улар Абдирай Осмоновнинг «Яйловда», Мирза Ўмуркуловнинг «Совет майдони», Батир Жалиевнинг «Жайлоодо» ва «Ўшда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши» номли асарлари.
Гапар Айтиевнинг «Чолпон-Отадаги оқшом» сурати ҳам йўқолган. Бундан ташқари, Суймўнкул Чоқморовнинг «Гуллаш» ва «Фазан чизилган пейзаж», Петр Куринскихнинг «Фахрийнинг оиласи», Суютбек Тўрўбековнинг «Бозор», Александр Духаниннинг «Коммунизм» ва Сабирбек Акилбековнинг «Соҳил» номли меҳнат маҳсуллари ҳам йўқ бўлган. Бедарак бўлаётган суратлар орасида Леонид Деймантнинг «Пржевалск шаҳридаги отчопар» номли сурати ҳам бор.
Гапар Айтиев музейи бундан кейинги текширув учун ҳужжатларни ҳуқуқ тартибот органи билан божхона хизматига ўтказиб берди. Сабаби асарларни сотиш учун чет ўлкага чиқариб кетиш ҳаракати бўлиши мумкин деган гумонлар ҳам бор.
Маданият министрлиги Жогорку Кенеш биносини олишга қатнашганларнинг барчасини топилмаётган расмларни қайтариб беришга ёки уларнинг жойини маълум қилишга чақиради.
Жогорку Кенешнинг биноси 6 октябрга ўтар кечаси 4 октябрь куни ўтган парламент сайловининг натижасига қарши чиққан минглаган одамларнинг норозилиги сабаб босиб олинган. Ўша кечаси митингчилар билан куч ходимлари ўртасида тўқнашув бўлган. Шунингдек, МХДҚнинг ва муассасаларнинг бинолари босиб олинган. Воқеалар натижасида келтирилган зарарнинг миқдори ҳозирча маълум қилинмади.