Қуролли кучлар бош штабининг раҳбари Талайбек Ўмуралиев судда оқланди. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман судининг матбуот хизмати билдирди.
У ҳарбий ходимлар учун хонадонларни ноқонуний бўлиштирганликда айбланган. Шундай жиноий иш билан айбланган ўн киши ҳам оқланди.
Уларнинг орасида яқинда Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг ўринбосарлигига тайинланган Жанибек Капаров, Бош штабнинг собиқ биринчи ўринбосари Кубаничбек Орозматов, Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Нурбек Дуйшўналиев бор. Улар Бишкекнинг «Жал» кичик туманидаги ҳарбий ходимлар учун қурилган хонадонларни бўлиштириш комиссиясининг аъзолари бўлган.
2017 йили биринчи инстанциянинг суди Омуралиевни ва бу иш бўйича айбланаётган бошқа амалдорларни лавозимни суиистеъмол қилиш бўйича айбдор деб топган. Собиқ министр 5 млн сом жаримага тортилиб, генерал-майор мақомидан маҳрум қилинган.
Кейинчалик Бишкек шаҳар суди Ўмуралиевга жарима солиш айбини қолдириб, генерал-майор мақомини қайтариб берган. Олий суд ишни Биринчи май туман судига қайта кўриб чиқишга жўнатган.
Президент Сооронбай Жээнбеков ўлкада сиёсий инқироз бошлангандан кейин 9 октябрда Таалайбек Ўмуралиевни Бош штабнинг раҳбари этиб тайинлаган. Бу вақтгача бу лавозимда Райимберди Дуйшўнбиев ишлаган.