Президент Сооронбай Жээнбеков 13 октябрда Садир Жапаров билан учрашди. Унда Жээнбеков парламентнинг Жапаровни премьер-министр қатори қабул қилган қарорини қайтаришини таъкидлади.
Бунинг сабабини президент қарорлар легитимли бўлиши кераклиги билан тушунтирди.
«Ўлкадаги барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун бизнинг қарорларининг ҳаммаси легитимли бўлиши керак ва гумон яратмаслиги зарур», — деди Жээнбеков.
Давлат раҳбари мазкур масалани қонун доирасида кўриб чиқиши учун парламентга мурожаат қилади.
5 октябрда парламент сайловининг натижасига рози бўлмаганларнинг тинчлик митинги бошланган. Соат 11дан бошлаб митинг тинч ўтган. Кечга яқин норози томоннинг айримлари Оқ уйнинг тўсиқларини буза бошлашган. Шундан кейин қурол-яроқсиз, кун давомида кўчаларни тартибга солган ҳуқуқ тартибот ходимлари митингчиларни тарқата бошлашган. Акция иштирокчиларини куч билан тарқатиш вақтида 19 ёшдаги бола яраланиб, ҳалок бўлган.
Куч ходимлари сув сочиб, резина ўқлардан, газ, кучли овоз чиқарувчи гранаталардан фойдаланишган. Митингчилар уларга тош отишган. Тун яримдан ўтганда намойишчилар парламент биносини босиб олишган. Бу вақтда икки томонда ҳам жароҳатланганлар бўлган.
Шундан сўнг намойишчилар МХДҚга бориб, дарвозасини бузишган, махсус хизматга жанжалнинг фойдаси йўқлигини айтиб, маҳаллий ТИЗОдан собиқ президент Атамбаевни бўшатиб кетишган. Шундан сўнг Атамбаевнинг тарафдорлари унинг сафдошларини, Сапар Исаковни ва олдинги тан соқчиларни озод қилишган.
Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев 6 октябрда чиққан суд қарори асосида Алмазбек Атамбаев ва Қўйтош воқеаси бўйича судланганлар 2020 йилнинг 11 ноябригача уй қамоғига чиқарилганини маълум қилган.
Атамбаевга мухолифатчи сиёсатчи Садир Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан бўшатишга улгуришган. Кейин улар Жапаровни марказий майдонга олиб келиб, премьер-министрлик хизматига тайинлаш талабини айтишган.
Агрессив эркаклардан иборат гуруҳ 10 октябргача Жапаровни премьер бўлишини талаб қилиб, майдондан кетмай қўйишган. Улар дўконларни талаб-тўнашга, журналистларга ҳужум қилишга ҳаракат қилишган.
9 октябрда мухолифатнинг ва УКТга қарши митингининг иштирокчиларига ҳужум қилишган. Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев ва унга алоқаси йўқ мухолифатнинг ёш сиёсатчилари ҳам бўлган.
Икки митингни тўқнашувида Атамбаевнинг автомашинасига номаълум киши ўқ отган. Норозилик акцияси натижасида депутатлар гуруҳи томонидан премьер-министрлик хизматига тайинланган Садир Жапаров, ўқ отишни Атамбаев ўзи уюштирган деб билдирган.
Садир Жапаровнинг премьер-министр вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланиши бўйича қарорга парламентнинг вице-спикери Мирлан Бакиров 12 октябрда қўл қўйган. Бакиров парламент сайловига Матраимовларга тегишли дейилган "Мекеним Қирғизистон" партиясидан номзод. Юқоридаги қарорни президент Сооронбай Жеэнбековга юборган.
Жапаровни ҳукумат раҳбари хизматига тайинланишига ҳамма ҳам маъқул эмас. Бир нечта депутат Жапаровнинг номзоди кўрсатилган парламентнинг давлат резиденциядаги йиғинида кворум бўлмаганини, депутатлар етарли миқдорда йиғилмаганини билдиришган. Бундан ташқари, мазкур йиғинда парламентнинг янги сайланган спикери Миктибек Абдилдаев ваколатларидан бош тортган.