МХДҚ: Суд Атамбаевни ТИЗОдан босим кўрсатилгани учун бўшатган

386

МХДҚнинг матбуот хизмати хабар қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ТИЗОдан уй қамоғига «босим кўрсатилгани» сабаб чиқарилган. Ҳозирда Атамбаев яна МХДҚнинг изоляторида, қўмитанинг ходимлари уни 10 октябрда ушлаган.

«5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси бўлган воқеада Бишкек шаҳрининг Биринчи май судининг судьясига нисбатан куч ишлатилган, натижада босиб ўтказилгандан кейин эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги буйруқни имзолаган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Бу факт бўйича муассасалараро тергов гуруҳи судгача бўлган текширувни бошлаб, Биринчи май туман судининг қарорини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Атамбаев озодликка «МХДҚ раҳбариятининг илтимоси бўйича» чиққанини ва унинг эҳтиёт чорасини 2020-йилнинг 11 ноябригача ўзгартириш ҳақидаги қарор бўйича чиқарилганини билдирди.

Бу ҳақда қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказдан билдиришди. Марказ вакиллари МХДҚнинг тергов қамоғига борганда собиқ президент ва Курсан Асанов билан учрашган. Атамбаев оёғи оғриётганини ва дори-дармонлар йўқлигидан шикоят қилган, кейин керакли дорилар етказиб берилган.

Биринчи май туман судининг Атамбаевни ва унинг тарафдорларини эҳтиёт чораларини ўзгартириш ҳақидаги қарори

Сиёсий айб билан қамалганларнинг сақланиши

МХДҚнинг ходимлари Атамбаев билан унинг икки тан соқчисини 10 октябрда ушлашган. Шу вақтда парламентнинг амалдаги депутатлари «Ала Арча» давлат резиденциясида Садир Жапаровнинг номзодини премьер-министрлик хизматига маъқуллашган.

«Бишкек шаҳрида оммавий тартибсизликларни уюштириш факти бўйича жиноий иш асосида Атамбаев, Сагимбаев ва Мусакеев қўлга олинди. Ҳозирги вақтда мазкур жиноятга алоқаси бор одамларни аниқлашга ва қамоққа олишга йўналтирилган муассасалараро тезкор-тергов гуруҳи тегишли чораларни давом эттирмоқда», — деб билдиришган қўмитадан.

Бироқ собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев 12 октябрда Атамбаевни ноқонуний ушлашганини айтган — юқорида айтилган Биринчи май туман судининг қарори бўйича Қўйтош воқеаси ҳақидаги ишнинг барча фигурантлари уй қамоғига чиқарилганини билдирган.

«Атамбаевни ушлаб МХДҚга олиб кетмаслиги керак эди. Чунки уни уй қамоғига ўтказиш бўйича суднинг қарори бор эди. Агар майдондаги тартибсизлик бўйича янги жиноий иш билан айб қўйилса, ушласа бўлар эди. Лекин мен воқеа Атамбаевнинг айби билан бўлди деб ҳисобламайман. Атамбаевни ноқонуний равишда ушлашди», — деб айтган Жоошев Sputnik нашрига.

Атамбаев билан унинг тан соқчиларидан ташқари, «Бутун Қирғизистон»нинг номзоди ва ИИМ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳам қўлга олинган. Ўтган йили собиқ президентнинг резиденциясини қамал қилиш вақтида Асанов уни таслим бўлишга кўндирган эди.

Атамбаевнинг тарафдори Фарид Ниязов ҳам ушланган. Ниязов, Курсан Асанов, Атамбаевнинг тан соқчиси Канат Сагимбаев ва «Социал-демократлар»нинг номзоди Темирлан Султанбековга 9 октябрда оммавий тартибсизлик уюштириш бўйича айбланган. Уларнинг ҳаммаси 10 октябрда қўлга олиниб, ҳозирда МХДҚнинг ТИЗО-1да ва ТИЗОда.

Мазкур қўлга олишлардан кейин Бош прокуратура Атамбаев билан унинг сафдошлари 5 октябрда қамоқдан ноқонуний чиқишганини ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига таҳдид қилганини билдирган.

Бош прокуратура 5 октябрда ўзбилармонлик билан озодликка чиққанларнинг қолганларини ортга қайтишини сўраб, акс ҳолда «кескин чоралар» кўрилишини билдирган.

Атамбаев озодликда 5 кун бўлган — унинг тарафдорлари Бишкекдаги митинглар ва оммавий тартибсизликлар вақтида собиқ президентни 6 октябрга ўтар кечаси тергов қамоғидан чиқаришган.

Бу вақт оралиғида у мухолифат митингига қатнашишга улгурган. Мазкур митингда собиқ депутат Садир Жапаровнинг тарафдорлари ҳужум қилиб, икки митинг вақтида номаълум киши Атамбаевнинг автомашинасига ўқ отган.

Собиқ президент 2019 йилнинг августидан бери қамоқда ўтирган. Шунда Атамбаев криминалист Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши ҳақидаги иш бўйича терговга келмай қуйгани учун куч тизимлари унинг резиденциясини қуршовга олиб, уни қўлга олишган. Штурм вақтида бир спецназ ҳалок бўлиб, ўнлаган одамлар жабрланган.

Батукаевнинг иши бўйича Атамбаевга нисбатан мулкини мусодара қилиш ҳамда 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан. Қўйтошдаги воқеа бўйича иш ҳам тергов қилинмоқда. унда собиқ президент ҳукуматни босиб олишда айбланмоқда.