Депутатлар Канат Исаевни парламент спикери этиб сайлади

95
Канатбек Исаев парламент спикери этиб сайланди. Сурат: Ислам Розиев, «Клооп».

Депутатлар «Қирғизистон» фракциясининг етакчиси Канатбек Исаевни парламент спикери этиб сайладилар. Шунингдек парламентга ўтиш бўсағасини камайтириш ва Садир Жапаровни бош вазир этиб қайта сайлаш таклифи берилди.

«Ала Арча» давлат қароргоҳида Жогорку Кенешнинг депутатлари навбатдан ташқари йиғинга тўпланди. Тўғри, депутатлар бу ҳақда белгиланган вақтдан 40 дақиқа олдин хабардор қилинган ва Элвира Сурабалдиева ҳамда Дастан Бекешев учрашув тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлишган.

Мазкур хизматга Исаевдан бошқа номзод бўлгани йўқ. Бошқа фракция етакчилари уни қўллаб берди.

Йиғинга умумий 62 депутат қатнашди, бундан ташқари айрим депутатлар ишончнома орқали овоз беришгани хабар қилинди. Овоз беришда маҳфийлик сақланиб, 80 бюллетень тарқатилиб, икки депутатгина қарши овоз берган. Қолганлари Исаевнинг спикер бўлишини қўллади.

Шунингдек депутатлар президент Сооронобай Жээенбековнинг 19-октябргача Бишкекка фавқулодда ҳолат киргизиш буйруғини мақуллади.

5 кунлик инқироз

5 октябрда парламент сайловининг натижасига рози бўлмаганларнинг тинчлик митинги бошланган. Соат 11дан бошлаб митинг тинч ўтган. Кечга яқин норози томоннинг айримлари Оқ уйнинг тўсиқларини буза бошлашган. Шундан кейин қурол-яроқсиз, кун давомида кўчаларни тартибга солган ҳуқуқ тартибот ходимлари митингчиларни тарқата бошлашган. Акция иштирокчиларини куч билан тарқатиш вақтида 19 ёшдаги бола яраланиб, ҳалок бўлган.

Куч ходимлари сув сочиб, резина ўқлардан, газ, кучли овоз чиқарувчи гранаталардан фойдаланишган. Митингчилар уларга тош отишган. Тун яримдан ўтганда намойишчилар парламент биносини босиб олишган. Бу вақтда икки томонда ҳам жароҳатланганлар бўлган.

Шундан сўнг намойишчилар МХДҚга бориб, дарвозасини бузишган, махсус хизматга жанжалнинг фойдаси йўқлигини айтиб, маҳаллий ТИЗОдан собиқ президент Атамбаевни бўшатиб кетишган. Шундан сўнг Атамбаевнинг тарафдорлари унинг сафдошларини, Сапар Исаковни ва олдинги тан соқчиларни озод қилишган. Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев 6 октябрда чиққан суд қарори асосида Алмазбек Атамбаев ва Қўйтош воқеаси бўйича судланганлар 2020 йилнинг 11 ноябригача уй қамоғига чиқарилганини маълум қилган.

Атамбаевга мухолифатчи сиёсатчи Садир Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан бўшатишга улгуришган. Кейин улар Жапаровни марказий майдонга олиб келиб, премьер-министрлик хизматига тайинлаш талабини айтишган.

Агрессив эркаклардан иборат гуруҳ 10 октябргача Жапаровни премьер бўлишини талаб қилиб, майдондан кетмай қўйишган. Улар дўконларни талаб-тўнашга, журналистларга ҳужум қилишга ҳаракат қилишган. 9 октябрда мухолифатнинг ва УКТга қарши митингининг иштирокчиларига ҳужум қилишган. Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев ва унга алоқаси йўқ мухолифатнинг ёш сиёсатчилари ҳам бўлган.

Икки митингни тўқнашувида Атамбаевнинг автомашинасига номаълум киши ўқ отган. Норозилик акцияси натижасида депутатлар гуруҳи томонидан премьер-министрлик хизматига тайинланган Садир Жапаров, ўқ отишни Атамбаев ўзи уюштирган деб билдирган. Садир Жапаровнинг премьер-министр вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланиши бўйича қарорга парламентнинг вице-спикери Мирлан Бакиров 12 октябрда қўл қўйган. Бакиров парламент сайловига Матраимовларга тегишли дейилган «Мекеним Қирғизистон» партиясидан номзод. Энди юқоридаги қарорга президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўйиши керак.

Шунга қарамай Жапаровнинг ҳукумат раҳбарлиги хизматига тайинланишига бари ҳам рози эмас. Дарҳол бир неча депутат Жапаровнинг номзодлиги қабул қилинган парламентнинг давлат резиденциядаги йиғинида кворум бўлмаганини, депутатлар етарли сонда тўпланмаганини билдиришган. Бундан ташқари, мазкур йиғинда парламентнинг янги сайланган спикери Миктибек Абдилдаев ваколатларидан бош тортган.