Ўшда COVID-19га чалинган беморларни қабул қилувчи стационар очилди

286
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш шаҳрида коронавирус билан оғриганларни туну кун қабул қилувчи стационар очилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди.

Стационар Ақ-Тилек кичик туманидаги № 52 мактабнинг спорт залига очилган. Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаровнинг айтишича, стационар 50 беморга мослаштирилган.

«Ҳозирда шаҳарда вазият кескинлаша бошлади. Беморларнинг тўққиз нафари жуда оғир, 53 оғир аҳволда. Шунингдек, ўтган суткада бир бемор вафот этди», — деди Абсаттаров.

Ўш шаҳрида эпидемиологик вазият оғирлашганда бир нечта стационар очилган. Вазият барқарорлашгандан кейин улар қайта ёпилган.

Сўнги суткада коронавирус 298 кишида аниқланди — уларнинг 33 Ўш шаҳрида рўйхатга олинди. Республика бўйича умумий коронавирус билан 49 528 ҳолат рўйхатга олиниб, уларнинг 3 734 Ўш шаҳрида.