«Қирғизистон» партиясининг лидери Канатбек Исаев Жогорку Кенеш Садир Жапаровни премьерлик хизматига маъқуллик бераётганда кворум бўлмаганини, 10 октябрь куни ўтган парламент йиғинидаги депутатларнинг қарорларини ҳаммаси легитимсиз эканини билдирди. Бу вақтгача Жогорку Кенешнинг депутатлари Дастан Бекешев, Аида Касималиева ва Наталя Никитенков ҳам қарорни ноқонуний деб аташган.
Исаев «Азаттык»қа берган интервьюсида «кворум бўлиши учун 61 депутат йиғинга қатнашиши керак» деб таъкидлади.
«Уларнинг айтишича, 51 депутат келиб, 10 киши ишончнома орқали овоз берган. Бироқ Азиз Турсунбаевдан ишончнома бўлгани билан қатнашчиларнинг ҳеч бирига бермаган. Иса Ўмуркуловнинг ишончномасини Сайдулла Нишанов олиб юргани айтилмоқда. Регламентга кўра, ишончнома фракциядошлар орасида берилиши керак. Демак, ишончнома ҳақида гап кўп. Бундан ташқари, йиғинга 51 депутат қатнашмаган», — деб билдирди Канат Исаев.
Исаев «Қирғизистон» партиясининг кўз қараши ҳақида ҳам айтиб берган. Партиядагилар майдондаги тўқнашувда қатнашганларнинг ҳукуматга келишига ахлоқий ҳуқуқлари йўқ деб ҳисоблашади. Икки томонга ҳам мос одам керак. Шу сабаб «Қирғизистон» партиясининг лидери ва яна ўндан ортиқ депутат йиғинга келмаган.
“Бу бизнинг принципиал позиция. [Йиғинда] бўлган Урмат Самаев, партиямиздан чиқиб кетган, «Мекеним Қирғизистон»да. Шу сабаб у учун жавоб бермаймиз”, — деб таъкидлади у.
Бундан ташқари, Канатбек Исаев собиқ Дастан Жумабековнинг навбатдан ташқари йиғинда Жапаровга нисбатан айтган қўллов гаплари «Қирғизистон» партиясининг кўз қарашини ифодаламаслигини айтди.
Исаев Садир Жапаровнинг тайинланишини ҳам танқид қилди. Унинг айтишича, агар Жапаров қонунни ҳурмат қилган, ўлкада вазият барқарорлашини кўзлаган одам бўлса, унда унинг тарафдорлари тартибни сақлаши керак эди. Аввалроқ Исаев майдонда митингчилар тош отиб, «кундузи» ўқ отишганини ёдга солган.
«Ҳукуматга зўравонлик билан келганлар бундан кейин ҳам жиноят қилишаверади», — деб билдирди Исаев.
Шунингдек, у Жапаровнинг ИИМни янги раҳбарини тайинлашининг қонунийлигини ҳам гумонга қўйди — олдин президент Жапаровни премьер-министрлик хизматига маъқуллаши керак, кейин у қасамёд қилиб, кадр масалаларини ҳал қилиши керак.
Президент Сооронбай Жеэнбековнинг истеъфосига боғлиқ масала бўйича «Қирғизистон» лидери бу қадамга қарши. Унинг фикрича, бу яхшиликка олиб келмайди, сабаби парламентнинг спикери йўқ бўлса, президент вазифасини бажарувчи бўлиб ҳукумат раҳбари келади.
Парламент 10 октябрдаги йиғинда Садир Жапаровни премьер-министрлик хизматига маъқуллаган. Бироқ юристлар ва сиёсатчилар йиғинда қоида бузарликлар бўлган ва парламентнинг қарори легитимли кучга эга эмас деб билдиришмоқда.
Бу вақтгача 5 октябрда парламент сайловининг натижаларига қарши минглаган одамлар иштирокида митинг ўтган. Норозилик акцияси куч ходимлари билан бўлган тўқнашувга ва «Оқ уй»ни босиб олишга айланиб кетган.
6 октябрга ўтар кечаси митингчилар қамоқдан собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ премьер-министр Сапар Исаков, собиқ депутат Садир Жапаров ва бошқа амалдорлар билан сиёсатчиларни озод қилган.
Кейинчалик МСК сайлов натижаларини яроқсиз деб топган.
10 октябрда ҳуқуқ тартибот органлари халқ исёни билан озодликка чиқиб кетган собиқ президентни ва бошқа собиқ амалдорларни қайта қамаган. Бош прокуратура 6 октябрга ўтар кечаси қамоқхонадан чиқиб кетганларни ҳаммасини қайтиб келишини талаб қилган.