ИИВ Мээрбек Мискенбаев ва Рустам Ибраимовни қўлга олди. Улар ТИЗО-1га қайтарилади

366

ИИВнинг матбуот хизмати 6 октябрга ўтар кечаси оммавий тартибсизликлар вақтида ТИЗО-1дан қочганларнинг яна иккиси ушланганини билдирди. Биринчиси, парламентнинг олтинчи чақирилишидаги КСДПнинг собиқ депутати Мээрбек Мискенбаев ва иккинчиси Олий судга қарашли суд департаментининг собиқ директори Рустам Ибраимов.

Энди улар қамоқдан қочишдан ташқари, Ала-Тоо майдонида тартибсизликларни уюштиришда ҳам айбланиши мумкин: «оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича иш қўзғалган. Бу асосида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг тан соқчилари Канат Сагимбаев ва Дамир Муксакеев, Атамбаевнинг яқин тарафдорларидан бири Темирлан Султанбеков қўлга олинган.

Оммавий тартибсизликлар иши бўйича ИИМ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва президент маъмуриятининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов ҳам қўлга олинган. Ниязов кейинчалик уй қамоғига чиқарилган.

Бундан ташқари, парламентнинг собиқ депутати Равшан Жээнбеков ҳам бу иш бўйича МХДҚга сўроққа чақирилиб, бироқ шундан кейин у қўлга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлган. Лекин МХДҚ буни расмий тасдиқламаган.

Мискенбаев ва Ибраимовлар ким?

Мээрбек Мискенбаев — КСДПнинг Сооронбай Жээнбековга нисбатан мухолифатга кетган аъзоларининг бири. У апрель инқилобининг қаҳрамонларини «Айкўл Ала-Тоо» ҳаракатига раҳбарлик қилиб, ўлка яна оилавий бошқарув йўлига тушди деган билдирувларни айтган.

Мискенбаев, президентнинг укаси Асилбек Жээнбековни агар акаси президентлик тахтига келса депутатлик мандатини топширишга чақирган. Бу сўзида у Асилбек Жээнбековнинг сиёсатга аралашмайман деган ваъдасини келтирган. Кўп ўтмай Мискенбаевга товламачилик моддаси билан жиноий иш қўзғалган. У бу ишни сиёсий деб атаган.

2019 йили августда Қўйтош воқеаси вақтида Мискенбаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ёнида бўлган. Атамбаев ва унинг тарафдорлари ушлангандан кейин Мискенбаевга 2019 йилнинг 7 августида одамларни гаровга олиш, оммавий тартибсизларни уюштириш ва ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилишда гумон қилинаётгани ҳақида маълумотнома топширилган.

2019 йилнинг декабрида унинг эҳтиёт чораси қаралиб, ТИЗО-1га қамоққа олинган. Кўп ўтмай Мискенбаевнинг яқинларини мулки ҳибс қилинган: Мискенбаевнинг ўзига тегишли мулки бўлмаган.

Рустам Ибраимовнинг собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорларига нисбатан ҳеч қандай алоқаси алоқаси йўқ. 2020 йилнинг бошида МХДҚнинг антикоррупция хизмати қўрқитиб пул олиш ва коррупция бўйича гумон билан Олий судга қарашли суд департаментининг собиқ директорини ушлаган.

Тергов версиясида, Ибраимов шериклари билан биргаликда тадбиркордан йирик миқдорда пора талаб қилган. Бунинг ўрнига тадбиркорга Биринчи май туман судининг ва Олий судга қарашли суд департаменти биноларини таъмирлаш бўйича тендерни олиб беришга ваъда берилган.