Қирғизистонда охирги суткада 5 нафар бемор коронавирусдан вафот этди. 298 нафар кишида коронавирус аниқланди

346

Республика штабининг хабар беришича, 12 октябрда коронавируснинг янги 298 ҳолати қайд этилди. Қирғизистонда коронавирус оқибатида беш нафар бемор вафот этган.

Вафот этган бир нафардан бемор Ўш шаҳри ва Талас вилоятида, Ўш вилоятида эса уч нафар бемор COVID-19ни юқтириб вафот этди.

Шу билан Қирғизистонда коронавирус ва жамоат пневмониясидан жами 1 090 нафар киши вафот этди.

Бош штаб тарқатган маълумотларга кўра, Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг янги 298 ҳолати аниқланган:

  • Бишкек - 59;
  • Ўш - 33;
  • Чуй вилояти - 13;
  • Ўш вилояти - 51;
  • Талас вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 13;
  • Жалолобод вилояти - 40;
  • Боткен вилояти - 86.

Мамлакатда коронавируснинг умумий 49 528 ҳолати қайд этилди. Беморларнинг 44 522 нафари касалликдан тузалди.

22 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 инфекцияси аниқланди:

  • Бишкек - 2;
  • Ўш - 3;
  • Боткен вилояти - 3;
  • Ўш вилояти - 8;
  • Жалолобод вилояти - 3;
  • Чуй вилояти - 1 та;
  • Иссиқкўл вилояти - 2.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимининг умумий сони 3 437га етди, унинг ичидан 3 089 нафар шифокор касалликдан тузалди.